date

Тошкентда кичик ҳалқа йўлининг бир қисми ёпилади

Тошкентда кичик ҳалқа йўлининг бир қисми ёпилади
Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги Кичик ҳалқа автомобил йўлининг бир қисмида вақтинчалик автомобил ҳаракати чекланади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Ушбу чеклов йўлда таъмирлаш ишлари олиб борилиши билан боғлиқ. Ёпилиш Бешқайрағоч ва Фозилтепа кўчалари орасидаги йўл қисмига тааллуқли бўлиб, автомобиллар ҳаракати учун йўлнинг бир томони 21-ноябрь соат 20:00 дан 24-ноябрь соат 06:00 гача ёпилади.

Шаҳар ҳокимлиги барча ҳайдовчилардан олдиндан айланма йўналишларни танлашни сўрамоқда. Бу тирбандликларнинг олдини олиш ва вақтинчалик ноқулайликларни камайтиришга ёрдам беради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда кичик ҳалқа йўлининг бир қисми ёпилади