date

Арсенал ва Манчестер Юнайтед Гирассига қизиқмоқда


Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Серу Гирасси Премер-лиганинг икки йирик клуби қизиқиш доирасига тушди. Бу ҳақда Caught Offside нашри хабар бермоқда.

29 ёшли футболчини Лондоннинг "Арсенал" клуби ва "Манчестер Юнайтед" ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. 2024 йил январ ойидан бошлаб футболчининг шартномасида 50 миллион евролик сотиб олиш банди фаоллашади.

2025/26 йилги мавсумда Гирасси Дортмунд клуби сафида 15 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Футболчи "Боруссия" билан 2028 йилнинг ўрталарига қадар шартнома имзолаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Арсенал ва Манчестер Юнайтед Гирассига қизиқмоқда