
Шимолий Ирландия терма жамоаси бош мураббийи Майкл О'Нил ЖЧ плей-офф ўйинлари қуръаси натижалари бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Унинг шогирдлари 2026-йил март ойида сафарда Италия терма жамоасига қарши майдонга тушади.
"Ог'ир рақиб. Биз шундай бўлишини кутган эдик ва бунга тайёр туришимиз керак.
Италия — жуда кучли рақиб, аммо биз шундай натижага эришишимиз мумкинлигига ишонишимиз лозим. Агар буни уддаласак, бу бизнинг тарихимиздаги энг йирик ютуқлардан бири бўлади.
Жамоамиз ёш, лекин биз бунга эришамиз, деб ишонамиз", — деди мураббий RTE нашрига берган интервьюсида. Шимолий Ирландия терма жамоаси саралаш босқичида Словакия ва Германиядан кейин учинчи ўринни эгаллади.
Улар Миллатлар Лигаси натижалари туфайли плей-офф ўйинларига йўл олишди. Италия ва Шимолий Ирландия жуфтлиги ғолиби финалда Уэльс ва Босния ва Герцеговина жуфтлиги ғолиби билан куч синашади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.