
Меган Маркл Ҳарперъс Базаар журналига берган интервюсида шаҳзода Гарридан туғилган қизи ҳақида камдан-кам айтиладиган фикрлар билан ўртоқлашди. Унинг айтишича, қизалоқ иш учрашувлари пайтида — брендининг бюджети муҳокамаси бўладими ёки креатив лойиҳалар бўладими — тез-тез онанинг тиззасига ўтириб олади.
Меганнинг таъкидлашича, унга омад кулиб боққан: унинг офиси ошхона ёнида жойлашгани учун у уйдан ишлаб, фарзандларига яқин бўла олади. Унингча, бу «катта неъмат».
Актриса шунингдек, бизнесда яхши намуна бўлиш унинг учун жуда муҳимлигини айтади. Чунки фарзандлари — Лилибет ва укаси Арчи — ҳозир ҳамма нарсани тез қабул қиладиган ёшда. Меган ўзини идеал деб ҳисобламайди, хатолар қилади, аммо болаларини жасурликка ўргатади: «Мен улар жасурликнинг қадрини кўришларини истайман», — дейди у.
Шаҳзода Гаррининг шахсий хусусиятлари ҳам тарбияда муҳим аҳамиятга эга. Меганнинг таъкидлашича, унда болаларча самимийлик ва ўйинқароқлик бор ва у бу хусусиятни оилавий ҳам, иш ҳаётида ҳам намоён қилишга ҳаракат қилади.
Меганнинг фикрича, мукаммалликка интилишнинг ҳожати йўқ: инсоннинг мақсади фақат муваффақият эмас, балки бахт ҳам бўлиши керак. «Ҳеч нарса идеал эмас… Мен болаларим билан бирга ўрганаман, ривожланаман ва хатолар қиламан», — дейди у.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.