Куни кеча Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси таклифига биноан машхур велосипедчи, Халқаро тоифадаги спорт устаси, Жамолиддин Абдужабборов пойтахтимизга етиб келди, деб ёзади Hilol.uz. Асли ўзбекистонлик бўлган Абдужабборов 1964 йил 28 февралда Тошкентда туғилган.
Профессионал спортчилик фаолияти давомида велоспорт оламининг энг нуфузли мусобақалари - "Тур де Франс" пойгасининг 9-босқичи, Италияда ўтказиладиган "Джиро д' Италия" мусобақаси 1-босқичи, "Вуэльта"нинг 7-босқичи, Жаҳон велопойгаси 5-босқичларида зафар қучган.
Ўз вақтида “Тошкентлик терминатор” номи билан машҳур бўлган ҳамюртимиз шунингдек, нуфузли бир кунлик велопойгаларнинг кўп бора совриндори, "Тур де Франс" мусобақаларида 1991, 1993, 1994-йилларда очколар бўйича ғолибликни қўлга киритган, 1994-йилги "Джиро д'Италия" ҳамда 1992-йилги "Вуэльта" кўпкунлик пойгаларида совриндор бўлган. У ўз вақтидан дунёнинг велосипед спорти бўйича энг яхши спортчиларидан бири бўлган.
Жамолиддин Абдужабборов катта спортдаги фаолияти давомида "Альфа Люм" (1990), "Каррера" (1991 - 1992), "Лямпре" (1993), "Полти" (1994), "Новелли" (1995), "Рефин" (1996), "Лотто" (1997) каби профессионал жамоалар таркибида кўплаб нуфузли халқаро мусобақаларда иштирок этган. Профессионал спортдаги фаолиятини 1997 йилда якунлаган.
Юртдошимиз ҳозирда ҳам дунё велосипедчилари, спорт мураббийлари ва спорт ихлосмандлари ўртасида катта обрўга эга, ҳозирда унинг мураббий сифатидаги хизматларига дунёнинг кўпгина давлатларида қизиқиш бор. Уни спортнинг ушбу тури бўйича етук аналитик мутахассис сифатида ҳурмат қилишади.
Пойтахтимизга уюштирган ташрифи давомида Жамолиддин Абдужабборов Миллий олимия қўмитасида ҳам меҳмон бўлди. Қўмита Бош котиби Ойбек Касимов билан учрашув давомида Абдужабборов Ўзбекистонда велосипед спорти тараққиётига ҳисса қўшиш, мамлакатимиз бўйлаб иқтидорли болаларни аниқлаш, терма жамоалар учун селекция ишларини кучайтириш, уларни халқаро мусобақаларга олиб чиқиш, бир сўз билан айтганда мамлакатимизда велоспортни янада ривожлантириш борасида ўз ёрдамини аямаслиги маълум қилди.
Шунингдек, бу борада Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси билан бевосита ҳамкорлик қилиш таклифини киритди. Ўз навбватида Ойбек Омилович машҳур спорт юлдузига бундай таклиф учун миннаторчилик изҳор этиб, ўзаро ҳамкорлик ҳар томонлама фойдали бўлиши ва бу энг аввало юртимизда велосипед спортини янада ривожлантириш ва оммавийлаштиришга замин яратишини таъкидлаб ўтди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди