Хабарингиз бор, 5 майда «2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълиммуассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида»ги қарор эълон қилинди. Шундан сўнг олий ўқув юртларига ҳужжат топшириш истагида юрган абитуриентлар орасида турли шов-шувли гаплар тарқади. Эмишки, тест имтиҳонларида «йиқилган», аммо 68 дан юқори балл тўплаган абитуриент агар контракт пулининг оширилган миқдорини тўлашга рози бўлса, талабалар сафига қўшилади...
Бу гаплар нечоғли асосли эканига ойдинлик киритиш мақсадида «Оила даврасида» газетаси мухбири Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг Кадрлар тайёрлаш ва олий таълим муассасаларини методик таъминлаш Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Барно Ражабовдан интервью олди, деб ёзмоқда Соф.уз сайти.
— Президентимизнинг 2017 йил 5 майда имзолаган қарорида иқтисодиёт тармоқлари, жумладан,республиканинг олис ва бориш қийин ҳудудлари учун мутахассисларга бўлган ўринли эҳтиёжни қондириш мақсадида олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратурасига тегишли тармоқлар ва ҳудудлар бўйича мақсадли қабул кўрсаткичларини белгилаш каби вазифалар келтирилган. Бу ўша ҳудуддан ўқишга киришучун келган абитуриентга ОЎЮ томонидан бирор бир имтиёз ажратилишини англатадими? Абитуриент керакли баллни тўплай олмаса ҳам, ўз ҳудудига бориб ишлаш шарти билан ўқишга қабул қилинадими?
— Мақсадли қабул асосан, тиббиёт олий ўқув юртлари учун режалаштирилган. Улар шу йилдан бошлаб, мақсадли қабулни амалга оширади. Мақсадли қабул бу — муайян олий таълим муассасасига Президентимизнинг 2017 йил 5 майда имзолаган қарорида белгиланган вилоятларга давлат гранти бўйича ажратилган квоталарни назарда тутади. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси олий таълим муассасалари имкониятларидан келиб чиқиб, вилоятлардан келган абитуриентларни Давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиш кўрсаткичларини белгилайди. Мазкур танловда иштирок этиб, ўқишга тавсия этилганларга белгиланган вилоятда ва жойда ишлаб бериш шарти қўйилади.
Аслида буни имтиёз дейиш бироз нотўғри. Чунки бу тартиб-қоида ўша ҳудудлардаги тиббиёт ходимларига бўлган талаб ва эҳтиёжни қондириш мақсадида ишлаб чиқилган.
Мақсадли қабул орқали ўқишга кирган абитуриент олийгоҳни битиргач, ўз ҳудудида Давлат комиссиясининг алоҳида қарори билан белгиланадиган ва шартномада кўрсатилган муддатда, масалан, уч-беш йилгача ишлаб беради. Борди-ю, у шартномада белгиланган шартлар бўйича ишлашдан бош тортса, юборилган жойда ишлашни истамаса, бунинг сабаблари ўрганилиб, шартномада белгиланган тартибда иш кўрилади.
— Қарорда тўлов-контракт суммасининг оширилган ставкаси бўйича қўшимча қабул ўтиш баллини тўплай олмаган абитуриентларга тўплаган баллига мувофиқ (68 баллдан кам бўлмаган) кетма-кетлик тартиби қатъий сақланган ҳолда, уларнинг оширилган контракт пулини тўлай олиш имкониятидан келиб чиқиб амалга оширилиши белгиланган. Дейлик, абитуриент имтиҳонда 68 балл тўплаб, ўқишга кира олмади. Рўйхатда эса ўзидан юқорида турган «йиқилган» абитуриентлар қабул қилиниб, қабул квотаси ўрни тўлди. Шундай ҳолда абитуриент ўз йўналиши бўйича бошқа олийгоҳга эҳтиёжи бор. Оширилган нархдаги контрактни тўлаб, таҳсил олса бўладими?
— Миллий армиямиз сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, қўмондонликнинг тавсияномасига эга бўлган абитуриентлардан ташқари, қолган барча фақат битта олий таълим муассасасида танловда иштирок этиш имконига эга. Қўшимча талабалар қабул қилиш учун 68 дан юқори балл тўплаган абитуриентлар қабул қилиниши режалаштирилган. Фақат бу бўйича натижа эълон қилингач, баллар кетма-кетлигида қабул қилинади.
Бунда, биринчи галда, абитуриентнинг тўлов контракт пулининг оширилган миқдорда тўлаш имконияти мавжуд ёки мавжуд эмаслигига боғлиқ.
— ОТМга тўлов-контракт пулининг оширилган ставкаси бўйича қўшимча қабулни амалга ошириш жорий этилмоқда. Унинг суммаси одатий контрактдан қанча фарқ қилади?
— Тўлов-контракт пулининг оширилган ставкаси бўйича қўшимча қабулни амалга ошириш фуқароларнинг мурожаатлари асосида жорий этилди. Негаки, ҳозирги кунда олий маълумотли бўлиш истагидаги фуқаролар сони йилдан-йилга ошиб боряпти. Унинг ҳозирги тўлов-контракт пулидан оширилган суммаси Давлат комиссиясининг алоҳида қарори билан белгиланади ва яқин кунларда эълон қилинади.
Бу бўйича Давлат комиссияси иш олиб бормоқда. Абитуриентлар ва ота-оналар бу борада ҳозирги кунда бўлаётган ҳар хил миш-мишларга ишонмаслиги керак.
— Тўлов-контракт пулининг оширилган ставкаси бўйича ўқишга қабул қилишда бир институтга (бир йўналишга) белгиланган меъёрдан ташқари, яна нечта абитуриент қабул қилинади? Улар сони чекланганми?
— Албатта, чекланган. Бу ҳар бир олийгоҳнинг имкониятидан келиб чиқиб белгиланади. Масалан, институтнинг физика йўналишига нечта қўшимча талаба олиш мумкинлигини ўша институт раҳбарияти ўз имкониятидан келиб чиққан ҳолда давлат комиссиясига мурожаат қилади. Шу мурожаат асосида давлат комиссияси унинг сонини белгилайди.
— Ижодий имтиҳони ҳам бор олийгоҳлардаги ижодий имтиҳонларда максимал 75,6 балл тўплаш мумкин. Шуни инобатга олсак, уларни ўқишга қабул қилиш жараёни қандай амалга оширилади?
— Бу жуда оддий. Яъни, абитуриент умумий тўплаган баллининг миқдорига кўра белгиланади. Унинг ижодий имтиҳондан олган балли ҳам албатта, инобатга олинади. Агар абитуриент ўзи танлаган олийгоҳга кириш учун яхши тайёргарлик кўрган бўлса, тест натижалари билан ижодий баллини қўшганда юқори балл тўплайди.
— Ҳарбий хизматда олган тавсияномага эга абитуриентларни қабул қилиш жараёни-чи?
— Уларда ҳар йилгидан кўра, бироз ўзгариш бўлди. Бу йил олийгоҳларга кириш имтиҳонларида қатнашишни истаган тавсияномага эга бўлган абитуриентларга тест синовларида олган умумий баллининг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл қўшиб берилади. Демак, бундай абитуриент қанча кўп ёки кам балл тўпласа, шунинг ярми миқдорида қўшимча балл олади.
Шу билан бир қаторда, бундай абитуриентларда ўз аризасида иккита олийгоҳни кўрсатиш имконияти ҳам сақланиб қолди. Агар имтиҳон топширган институтига тўплаган балли етмаса, қўшимча олийгоҳга ўз йўналиши бор бўлса ва мос келса, ўша Олий таълим муассасасида ҳам танловда иштирок этиши мумкин.
— Эътибор берсак, ОТМга кириш истагидаги абитуриентлар сони йилдан-йилга ошиб бормоқда. Бу йилги қабул квотаси ҳам шунга мос равишда кўпайди. Аммо бу етарли деб ўйлайсизми? Аслида қабул квоталари нималар асосида белгиланади?
— Квота, асосан, корхона ва ташкилотлардаги кадрларга талаб ва эҳтиёжга қараб белгиланади. Боиси талаба ўқишни битиргач, ўз соҳаси бўйича иш топа олиши зарур. Жорий йилда қўшимча талабалар қабул қилишни йўлга қўйишда ҳам асосан, шу жиҳатлар эътиборга олинган.
Бугун тадбиркорликка кенг йўл очилиб, янги иш ўринлари яратилмоқда. Бундан ташқари, келгуси беш йилда янги-янги завод ва корхоналар қуриб, ишга тушириш кўзда тутилган. Шундай экан, уларни малакали кадрлар билан таъминлаш керак. Шунинг учун қўшимча талабалар қабул қилиш йўлга қўйилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?