Тошкентда блогер Санжар Каримов ва севишганлар можароси авж олди

1 дақиқа ўқиш3.5K
Тошкентда блогер Санжар Каримов ва севишганлар можароси авж олди

Тошкентлик Жамиля Олимбоэва турмуш ўртоғи бўлиши керак бўлган йигит ва блогер Санжар Каримов (Реал Санжик) билан боғлиқ можаро сабабли оилавий уйидан айрилганини айтиб чиқди, деб ёзади Podrobno.uz.

Қизнинг айтишича, у 2023 йил бошида Шаҳзод исмли йигит билан танишган ва тўй 2024 йил сентабрга белгиланган. Аммо тўйга бир ой қолганда Шаҳзод молиявий муаммо борлигини айтиб, таниши Санжар Каримов орқали қарз олишни таклиф қилади. Қарздорлик эвазига вақтинча гаров сифатида уй ҳужжатлари нотариусда имзоланган.

Аммо кейин маълум бўлишича, бу ҳужжат гаров эмас, балки уй сотув шартномаси бўлган. Вазиятни тушунган қиз ва оиласи муаммони ҳал қилишга ҳаракат қилади, бироқ Шаҳзод чет элга қочиб кетган, уй эса Каримов номига ўтган.

Оила Каримов офисига мурожаат қилган, бироқ у ҳужжатлар қонунийлигини ва қарздорлик варақаларини асос қилиб кўрсатган. Шундан сўнг иш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилган, уй эса вақтинча сотувдан чиқарилган.

2025 йилда Шаҳзод Дубайда қўлга олиниб, Интерпол орқали Ўзбекистонга экстрадиция қилинган. Аммо жиноят иши фақат Шаҳзодга нисбатан олиб борилмоқда, Санжар Каримов эса ишда гумонланувчи эмас.

Каримов ўз баёнотида бу оилани илгари танимаслигини, уйни 240 минг долларга харид қилганини ва нотариусда барча оила аъзолари ҳужжат билан танишиб, рози бўлганини айтган. У ўзини ҳам алданган томон деб билади.

Каримовнинг турмуш ўртоғи ҳам ижтимоий тармоқларда муносабат билдириб, эрининг айбсизлигини айтган ва Жамиляга ҳамдардлик билдирган. Унга кўра, Санжар ҳам Шаҳзод томонидан алданган.

Жамоатчиликнинг реакцияси икки томонлама бўлди. Кўпчилик Жамиляни қўллаб-қувватлаган бўлса, Каримовнинг саҳифаларида “Уйни қайтар”, “Аллоҳдан қўрқ” каби фикрлар билдирилди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?