date

Сифатсиз ёқилғи аниқланган АЁҚШга 15,8 млн сўм жарима

Сифатсиз ёқилғи аниқланган АЁҚШга 15,8 млн сўм жарима

Жиззах вилоятидаги ёқилғи сотиш шохобчаси сифат талабларига жавоб бермайдиган нефть маҳсулотларини сотгани учун жавобгарликка тортилди, деб хабар берди “Ўзэнергоинспекция”.

Маълумотларга кўра, “Ўзэнергоинспекция”нинг Жиззах ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган текширув давомида “A.G.O.” МЧЖга қарашли автонефть қуйиш шохобчасида Ai-92 маркали автобензиндан намуналар олинган. Лаборатория таҳлили натижасида ушбу ёқилғи давлат стандарти талабларига мос келмаслиги, яъни сифатсиз экани аниқланган.

Текширув хулосасига кўра, амалдаги қонунчилик — Ўзбекистон Республикасининг “Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги 940-сонли Қонунининг 43-моддаси асосида ушбу АЁҚШга нисбатан чора кўрилган. Корхона реализация қилган бензин қийматининг ярми миқдорида — 15,8 миллион сўм жарима тўлашга мажбур этилган.

Шунингдек, назорат органи шохобчага қўшимча кўрсатма бериб, сифатсиз бензин қолдиқларини сотувдан олиб ташлаш ва унинг сифатини қайта тиклаш бўйича тегишли тадбирларни амалга оширишни талаб қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сифатсиз ёқилғи аниқланган АЁҚШга 15,8 млн сўм жарима