date

Алимент тўламай 3 йил қочган ота молхонадан топилди

Алимент тўламай 3 йил қочган ота молхонадан топилди

Сирдарё вилоятида ажабланарли ҳолат кузатилди — уч йил давомида фарзандлари учун алимент тўламай қочиб юрган ота ниҳоят топилди.

Маълумотларга кўра, фуқаро икки нафар фарзанди учун белгиланган алиментни узоқ вақт давомида тўламай келган. Унинг қарзи 63 миллион сўмга етган. Суд ҳужжати бўлишига қарамасдан, у молиявий мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаб, узоқ муддат изланишда бўлган.

Қидирув ишлари давомида унинг Сирдарёдан анча узоқда — Навоий вилоятининг Хатирчи туманидаги бир фермер хўжалигига тегишли молхонада яшириниб юргани аниқланган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари уни тезкор тарзда топиб, ҳибсга олган.

Маъмурий суд қарорига асосан, у алимент қарзини тўламаслик ва қарздорликни бартараф этишдан қасддан бўйин товлагани учун 15 сутка қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Шу билан бирга, ундан қолган қарзни ундириш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Юристлар таъкидлашича, алимент мажбурияти фақат қонун эмас, балки инсонпарварлик ва оталик бурчи нуқтаи назаридан ҳам жавобгарлик ҳисобланади. “Фарзандни моддий жиҳатдан таъминлаш — унинг ҳаққи, уни инкор этиш эса ота номи учун яхши ҳолат емас”, — дейилади изоҳда.

Ҳозирда Сирдарёдаги мазкур иш юзасидан ижро ҳаракатлари давом этмоқда. Мутасаддилар бундай ҳолатларда қочиш ва яшириниш муаммони ҳал қилмаслигини, аксинча жазони оғирлаштиришини эслатиб ўтишди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алимент тўламай 3 йил қочган ота молхонадан топилди