Хоразмда ўзбошимчалик билан қурилган иморат мажбурий буздирилди

1 дақиқа ўқиш2K
Хоразмда ўзбошимчалик билан қурилган иморат мажбурий буздирилди

Хоразм вилояти Урганч туманида фуқаро томонидан ўзбошимчалик билан қурилган бино суд қарори асосида буздирилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси маълум қилди.

Маълумотларга кўра, жавобгар М. Атажанова Урганч тумани “Чўлобод” маҳалласи ҳудудида 640 квадрат метр ер майдонини ноқонуний эгаллаб, унда қурилиш ишларини амалга оширган.

Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро суди ерни ўз ҳолатига келтириш ва қурилмани бартараф этиш ҳақида қарор чиқарган. Аммо бир неча бор огоҳлантирилганига қарамасдан, жавобгар суд қарори талабларини ихтиёрий равишда бажармаган.

Шундан сўнг, Мажбурий ижро бюроси давлат ижрочилари иштирокида қурилмани мажбурий равишда бузишга киришган.

Ижро жараёнида ноқонуний қурилган иншоот тўлиқ йиқитилиб, ер майдони аввалги ҳолатига келтирилган.

Идора маълумотича, бундай ҳолатлар қонунга зид ҳисобланади ва фуқароларга ер майдонидан фойдаланишда амалдаги қонун-қоидаларга қатъий риоя қилиш тавсия этилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?