Янги келган ходимнинг коллективга ўрганиб кетиши кўпинча унинг ўзига боғлиқ. Бу ерда профессионал хислатлардан ташқари, шахсий фазилатлар муҳимроқ ўрин тутади. Келтирилган бир нечта маслаҳатларимиз сизга янги иш жойингизга тезда мослашиб олишингизда ёрдам беради.
1. Табассум қилинг!
Янги инсонлар билан танишганингизда ва улар билан мулоқот чоғида ҳар доим табассумда бўлишга ҳаракат қилинг. Муносабатга очиқ бўлинг. Агар барча ҳамкасбларингизнинг исмларини эслаб қололмасангиз, бунинг ҳеч ҳам қўрқинчли жойи йўқ. Муҳими ҳар бири билан дўстона муносабатда бўлинг.
2. Дўстона алоқа ўрнатинг
Янги иш жойига келганда, имкон борича бошқа ходимлар билан дўстона алоқа ўрнатишга ҳаракат қилинг. Бунга Сиз уларга саволлар бериш, комплимент қилиш орқали эришишингиз мумкин. Янги ҳамкасбларингиз эгнида бўлган кийимларни чиройлилигини ва қаердан олганлигига, уларнинг бўш вақтини қандай ўтказиши ва хоббилари ҳақида саволлар беринг. Берилган жавобларни эслаб қолишга ҳаракат қилинг, бу кейинги суҳбатларни давом эттириш учун сизга оз қотади.
3. Кузатувчан бўлинг!
Янги ҳамкасбларингизнинг ҳаётлари билан қизиқинг. Бошқа ҳамкасбларингиз ҳақида сўранг. Ким билан дўст бўлиш, ким билан эса баҳслашиш яхшиликка олиб келмаслиги ҳақида билиб олинг. Чиройли эшитилмаса ҳам миш-мишлардан хабардор бўлиб боринг, чунки бу Сизнинг фойдангизга ишлаши мумкин. Янги хабарлар Сизга коллективда ўз ўрнингизни топишга хизмат қилади. Бироқ ҳамкасбларингизни муҳокама қилишдан сақланинг.
4. Ташаббускор бўлинг!
Ҳаммани ишдан кейин қаергадир таклиф қилинг (музда учишга, кинога, кафега – қаерда бемалол мулоқот қилиш имкони бўлса ўша жойни танланг). Эътибор беринг, агар Сизнинг бўлимингиздаги ҳамкасбларингиз тушликка қаергадир бормоқчи бўлишса, Сиз ҳам улар билан бирга боришингизни айтинг. Буни қилишдан уялманг, ҳар доим инсонлар учун янги ходим билан мулоқот қилиш қизиқ бўлади.
5. Жамоа аъзоси бўлинг.
Жим юрманг, мияга келган қизиқ фикрларингиз ҳақида бўлишинг. Кўплар янги жой ва янги жамоат олдида нотўғри гапириб қўйишдан қўрқишади. Сиз бундай бўлманг, аслида ҳеч нима йўқотмайсиз! Ўйлаб кўринг, балки сиз айтган фикр кўпларга маъқул бўлар.
Агар Сизга ҳеч ким эътибор бермаган бўлса, фикрингиз ҳеч кимга ёқмаган бўлса, табассумингизга эса аҳамият ҳам беришмаган бўлишса ҳам хавотир олманг. Шунчаки Сизга ҳали кўникишга улгуришмаган. Бир неча кундан сўнг, ўзингизни яна кўрсатинг, Сизни баҳолашади ва албатта ҳурмат қилишни бошлашади. Эсда тутинг, ҳар қандай шароитда ҳам иш жойида ижобий кайфиятда юриш ҳар доим ёрдам беради.
Манба: mulohaza.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди