Наманганда “заправка”даги портлаш бир инсон ҳаётини олди

1 дақиқа ўқиш420
Наманганда “заправка”даги портлаш бир инсон ҳаётини олди

Наманган вилоятида автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида рўй берган портлаш бир инсоннинг ҳаётига зомин бўлди, деб хабар берди viloyat FVB.

Маълумотларга кўра, фожиа 25 октябрь куни соат 18:47 да Чуст тумани “Бирлик” маҳалласида содир бўлган. Фаолияти вақтинча тўхтатилган ёнилғи қуйиш шохобчасида 10 тоннали ёнилғи сақлаш цистернасини бошқа жойга кўчириш ишлари олиб борилаётган бўлган.

Дастлабки маълумотга кўра, иш жараёнида ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилган ва натижада чақнаш содир бўлган.

Пайвандлаш ишларини бажараётган ишчи олинган жароҳатлар сабаб воқеа жойида ҳалок бўлган.

Фавқулодда вазиятлар хизмати учта ёнғин-қутқарув бўлинмаси билан воқеа жойига етган ва ёнғин тарқалишининг олди ўз вақтида олинган.

Ҳозирда портлашнинг аниқ сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдори ўрганилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?