16:58 / 04.08.2017
5 932

Олимлар ўз-ўзини йўқ қилиб юборувчи янги материал яратди

Олимлар ўз-ўзини йўқ қилиб юборувчи янги материал яратди
Олимлар ўз-ўзини маълум бир вақтдан кейин йўқ қилиб юборувчи янги материални яратди. Тахминларга кўра, бу фармакология бозори ҳамда чиқиндиларни қайта ишлаш саноатида инқилобга олиб келиши мумкин.

Тадқиқот устида Германиянинг Мюнхен техника университети кимойгарлари ишлади. Натижалар борасидаги ҳисобот Nature Communications журналида чоп этилди. Материал супрамолекуляр деб аталувчи молекулалардан ташкил топган. Уларга ўзининг дастлабки шаклини сақлаб қолишлари учун унчалик катта бўлмаган энергия зарур бўлади. Шундан сўнг энергия тугайди, молукулалар деформацияланади, материал эса парчаланиб ўзини ўзи йўқ қилади деб маълумот берди Daryo.uz нашри.

Бунга қадар инсон ҳаёт тарзи оқибатида пайдо бўлган чиқиндилар йиллар давомида йиғилиб ётарди, ёки янги маҳсулот ишлаб чиқаришда керак бўладиган материаллар тайёрлаш учун қайта ишланарди. Булар атроф муҳитни ифлослантирибгина қолмай, кўп вақт, энергия ва материал сарфига олиб келади. Янги ихтиро эса чиқиндиларни қайта ишлашни қисман бекор қилишга олиб келиши мумкин.

Ҳозирча олимлар ушбу материалдан овқат ҳазм қилиш тизимининг маълум қисмлари учун керак бўладиган дори востиларини етказиб беришда фойдаланишни режалаштирмоқда. Дори воситаси жойлашган қобиқ организмдаги керакли органга бориб етганида парчаланади. Бундан ташқари ихтиро ўчиб кетадиган сиёҳларни яратишда ҳам ишлатилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олимлар ўз-ўзини йўқ қилиб юборувчи янги материал яратди