Қамчиқ довонида хавфли ҳодиса: “Волга” сойга тушиб кетди

1 дақиқа ўқиш195
Қамчиқ довонида хавфли ҳодиса: “Волга” сойга тушиб кетди

“Қамчиқ” довонида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, енгил автомобил сойга тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.

Маълум қилинишича, 26 апрель куни А-373 автомобиль йўлининг довон қисмида “Водий–Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган “Волга” русумли машина ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотган. Оқибатда транспорт воситаси йўл четидан чиқиб кетиб, пастда жойлашган сойга қулаб тушган.

Ҳодиса юзасидан “112” ягона қўнғироқ тизими орқали “Қамчиқ” махсус қутқарув бўлимига хабар берилган. Қисқа вақт ичида қутқарувчилар ҳодиса жойига етиб борган.

Қутқарув амалиёти давомида автомобил ичида бўлган икки нафар фуқаро олиб чиқилиб, уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Кейинчалик жабрланганлар тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган.

Шунингдек, махсус техника ёрдамида сойга тушиб кетган автомобил ҳам хавфсиз ҳудудга чиқарилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли тартибда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?