Тошкент шаҳрида қизларни Дубайга алдаб жўнатган аёл ушланди

1 дақиқа ўқиш586
Тошкент шаҳрида қизларни Дубайга алдаб жўнатган аёл ушланди

Тошкент шаҳрида қизларни хорижга ноқонуний равишда жўнатиш билан шуғулланган аёл қўлга олинди.

Маълум қилинишича, ушбу ҳолат ДХХ ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида фош этилган.

Текширувларга кўра, гумонланувчи жиноий гуруҳ вакили сифатида қизларни алдов йўли билан ёллаб, уларни хорижда жинсий эксплуатация қилиш мақсадида юбориш билан шуғулланган.

У 4 нафар қиздан бирини ўзи билан бирга Дубай шаҳрига олиб кетаётган пайтда Тошкент халқаро аэропортида тўхтатиб қолинган.

Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 135 моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда иш бўйича тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Қонунчиликка мувофиқ, бундай жиноятлар учун 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?