DeepSeek компанияси ўзининг янги сунъий интеллект моделини 75 фоизли чегирма билан тақдим этди

1 дақиқа ўқиш155
DeepSeek компанияси ўзининг янги сунъий интеллект моделини 75 фоизли чегирма билан тақдим этди

Хитойнинг "DeepSeek" компанияси ўзининг яқинда тақдим этилган "DeepSeek-V4-Pro" сунъий интеллект модели учун ишлаб чиқувчиларга 75 фоизлик чегирма таклиф қилмоқда. Ушбу акция 5 майга қадар давом этиши белгиланган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Компания, шунингдек, барча API моделлари учун кириш маълумотларини кешлаштириш нархини бирданига 10 бараварга пасайтирди. Ўтган жума куни тақдим этилган "V4" модели "Huawei" тизимлари учун мослаштирилган бўлиб, унинг кучли "Pro" ва енгил "Флаш" версиялари чиқарилган.

Ўтказилган тест синовларида "Pro" версияси очиқ кодли моделлар орасида юқори натижа кўрсатиб, фақат "Google Gemini-Pro-3.1" моделидан ортда қолган. Стартап маълумотларига кўра, янги моделлар мураккаб вазифаларни бажарувчи сунъий интеллект агентлари билан ишлаш учун жуда қулайдир.

Шу билан бирга, АҚШ Давлат департаменти Хитой компаниялари, жумладан, "DeepSeek" томонидан Америка лабораторияларидан интеллектуал мулкни ўғирлашга уринишлар бўлаётгани ҳақида огоҳлантириш билан чиққан эди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?