Бухорода 1 тоннага яқин спирт ноқонуний сотилгани фош этилди

1 дақиқа ўқиш185
Бухорода 1 тоннага яқин спирт ноқонуний сотилгани фош этилди

Бухоро вилоятида катта миқдорда этил спиртининг ноқонуний савдоси фош этилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълумотига кўра, Жондор туманидаги якка тартибдаги тадбиркор ва яна бир фуқаро ўзаро келишган ҳолда қонунга зид фаолият юритган.

Аниқланишича, улар лицензия ва тегишли ҳужжатларсиз 1 115 литр этил спиртини сотиш билан шуғулланган.

Мазкур маҳсулотларнинг умумий қиймати 72 миллион сўмни ташкил этган.

Текширув давомида спирт биржа савдолари орқали Олот тумани тиббиёт бирлашмаси ва бошқа бюджет ташкилотларига пул ўтказиш йўли билан етказиб берилгани маълум бўлган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси асосида жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?