Самарқандда маст ҳайдовчи юқори тезликда ҳаракатланиб, тўхтаб турган автомобилни парчалаб юборди

1 дақиқа ўқиш2.1K
Самарқандда маст ҳайдовчи юқори тезликда ҳаракатланиб, тўхтаб турган автомобилни парчалаб юборди

Самарқандда маст ҳайдовчи юқори тезликда ҳаракатланиб, тўхтаб турган автомобилни парчалаб юборди

Самарқанд вилоятида жиддий йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, икки автомобил иштирокидаги тўқнашув оқибатида фуқаролар жароҳат олди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракат хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.

Маълум қилинишича, воқеа Жомбой туманидаги ички йўллардан бирида юз берган. Видеотасвирларда кўринишича, Gentra русумли автомобил юқори тезликда ҳаракатланиб келиб, йўл четида тўхтаб турган бошқа бир Gentra’нинг орқа қисмига қаттиқ зарба билан урилган. Оқибатда тўхтаб турган машина ва унинг ёнида бўлган ҳайдовчи кучли зарба таъсирида бир неча метрга “учиб” кетган.

Эътиборли жиҳати, ҳодиса вақтида йўл четида икки нафар бола ўйнаб юрган бўлиб, улардан бири келаётган автомобиллардан сўнгги лаҳзада четлаб ўтишга улгурган.

ЙТҲ натижасида ҳар икки автомобил ҳайдовчилари турли даражада жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган. Тезлик билан ҳаракатланган ҳайдовчи ўз кўрсатмасида тахминан 90 км/соат тезликда ва маст ҳолда бошқарувда бўлганини тан олган.

Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Ҳуқуқбузар ҳайдовчига нисбатан қонуний чоралар кўрилиши, жумладан, ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилиши кутилмоқда.

Сўнгги вақтларда ҳудудларда бундай йўл ҳодисалари сони ошиб бораётгани хавотир уйғотмоқда. Мутахассислар ҳайдовчиларни йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишга, айниқса тезлик ва маст ҳолда рульга ўтириш каби ҳолатлардан тийилишга чақирмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?