АҚШда Samsung смартфонларини сотишни тақиқлаш талаб қилинди

АҚШда Samsung смартфонларини сотишни тақиқлаш талаб қилинди
Қисқача

АҚШнинг Lepton Computing LLC компанияси Samsung корпорациясини буклама экранли технологияларга оид патентларни бузганликда айблаб, судга даъво киритди. Даъвогарнинг таъкидлашича, Galaxy Z Fold ва Flip каби машҳур моделларда уларнинг 2013 йилда тақдим этилган ишланмаларидан рухсатсиз фойдаланилган. Компания Samsung'дан молиявий товон ундиришни ҳамда ушбу турдаги смартфонлар сотувини бутунлай тақиқлашни талаб қилмоқда. Мутахассислар ушбу вазиятни "патент троллари" томонидан амалга оширилган навбатдаги уриниш сифатида баҳолашмоқда.

АҚШда смартфон саноати билан боғлиқ навбатдаги патент можароси авж олмоқда. Лептон Cомпутинг LLC компанияси Жанубий Кореянинг Samsung ишлаб чиқарувчисига қарши судга даъво аризаси киритди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Даъвода қайд этилишича, компания буклама экранли технологиялардан рухсатсиз фойдаланиб келмоқда.

Ушбу низо Galaxy З Fold, Galaxy З Flip ва ҳатто Galaxy З TriFold каби машҳур линияларга дахлдордир. Даъвогар томон эгилувчан экранли смартфонлар архитектурасига оид асосий патентларга эгалик қилишини таъкидламоқда.

Шу сабабли Самсунгдан молиявий компенсация ва роялти тўловлари талаб қилинмоқда.

Лептон Cомпутинг вакилларининг сўзларига кўра, улар 2013 йилда Samsung Элеcтрониcс билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишган. Ўшанда технологик деталлар ва прототиплар корейс гигантига тақдим этилган.

Бироқ Samsung патентлар мавжудлигини билса-да, уларни бузган ҳолда қурилмалар ишлаб чиқаришни давом эттирган.

Ҳозирда даъвогар нафақат пул маблағларини ундиришни, балки барча буклама қурилмаларни ишлаб чиқариш ва сотишни тўлиқ тақиқлашни ҳам сўрамоқда. Экспертлар ушбу ҳолатни патент троллари томонидан амалга ошириладиган навбатдаги уриниш сифатида баҳоламоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар