Андижондаги боғда аттракцион қулаб тушди, одамлар жароҳат олди

1 дақиқа ўқиш367
Андижондаги боғда аттракцион қулаб тушди, одамлар жароҳат олди

Андижон вилоятидаги истироҳат боғида содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида бир неча фуқаро жароҳатланди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.

Қайд этилишича, 26 апрель куни Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги истироҳат боғида жойлашган аттракционда носозлик юз берган. Занжир узилиб кетиши натижасида қурилма қулаб тушган.

Дастлабки маълумотларга кўра, темир конструкциянинг синиши оқибатида икки нафар фуқаро енгил тан жароҳати олган. Уларга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган.

Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларда жабрланганлар сони кўпроқ — камида етти нафар экани айтилмоқда. Видеоларда ҳодисадан сўнг аттракцион қисмлари ерга сочилиб кетганини кўриш мумкин.

Айрим фойдаланувчилар эса бундай кўнгилочар қурилмалар мунтазам техник кўрикдан ўтказилмаётганини таъкидлаб, хавфсизлик масаласига жиддий эътибор қаратиш зарурлигини билдирмоқда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли идоралар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?