Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош ассамблеяси 72-сессиясида сўзга чиқиши унинг юқори сиёсий салоҳиятга эга эканлигини кўрсатди.
Игорь Николайчук, махсус медиаметрик тадқиқотлар маркази етакчи таҳлилчиси
Нью-Йоркдаги Ист-Ривер кўчасида жойлашган БМТ қароргоҳининг ҳашаматли биносида Шавкат Мирзиёевнинг чиқишини дипломатлар, халқаро сиёсий экспертлар, журналистлар катта қизиқиш билан кутишган эди. Ахир бу Мирзиёевнинг, катта мамлакат президенти сифатида, бундай юқори даражали форумларда биринчи чиқишидир. Мутахассислар учун эса, бу янги сиёсий етакчини биринчи кўриш, у билан танишиш ва бир қарашда бўлсада, унинг салоҳияти, режалари ва мақсадлари билан танишиш имконияти эди.
Ушбу чиқишдан ўзимнинг "тезкор таассуротларим" билан ўртоқлашмоқчиман, гарчи улар бироз нохолис кўринса-да. Керак бўлса ҳаётнинг ўзи ушбу субъектив баҳоларимни тўғрилайди. Асосий томонларни айтиб ўтаман.
Тўлдирилган қўлёзма
Ўтган йили, Ўзбекистонда ҳукумат алмашиш вақтида, Бош ассамблеяда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов нутқ сўзлаган эди. Унинг маърузасини президентнинг бугунги нутқининг қўлёзмаси, деб ҳисоблаш мумкин. Бу албатта ижобий ҳолатдир. Сиёсатда у томондан бу томонга оғиш ҳеч кимга керак эмас. Ўтган йили эшиттирилган кўплаб тезисларни, Мирзиёев такроран айтди. Масалан, мамлакатнинг иқтисодий ютуқлари ҳақидаги фикрлар. Лекин маърузанинг дипломатик қисмидаги фарқлар дарров кўзга ташланди.
Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг маърузасида асосий эътибор Афғонистон можаросини ҳал қилишга қаратилган бўлса, Мирзиёев бу мавзуни эҳтиёткорлик билан айланиб ўтди. Ўзбекистон президенти бутун эътиборни Марказий Осиё минтақасига қаратди. Мирзиёев рус тилида сўзлади. Эслатиб ўтамиз, рус тили — БМТнинг расмий иш юритиш тиллардан бири ҳисобланади. Бу президентнинг тадбир эгасига бўлган ҳурмат белгисидир, холос. Таржимонлар учун ҳам муаммо камроқ бўлади.
Лекин Ўзбекистон президенти бизга яқин бўлган "Ўрта Осиё" иборасини эмас, халқаро дипломатияда қабул қилинган "Марказий Осиё минтақаси" иборасидан фойдаланди. Аслида эса, гап Ғарб дипломатиясида қабул қилинган Марказий Осиё ҳақида эмас, айнан биз яхши билган Ўрта Осиё (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон) ҳақида кетди.
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, "бешлик" орасида стратегик ҳамкорликни кучайтириш ва гуллаб яшнаётган барқарор ҳудуд яратиш истаги, Россия манфаатларига зид эмас, аксинча бу фақат олқишланиши мумкин.
Мен Мирзиёев маърузасининг асосий мавзуси сифатида демократия ва халқ ҳокимияти ғоясига қилинган мурожаатни таъкидламоқчиман. Республика ўз иқтисодига сармоялар излаётгани ҳаммага маълум. Афсуски, бугунги кунда ички сиёсатни демократиянинг либерал стандартларига мослаштирмасдан, глобалистлардан пул олишнинг имкони йўқ. Ўзбекистон етакчиси ушбу масалани нозик йўл билан ҳал қилди. Бир томондан Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва умуман "гуманитар корзина" бўйича жиддий силжишлар бўлмоқда (чиқиш визаларни бекор қилиниши, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар билан алоқалар кенгайиши ва бошқалар). Иккинчи томондан эса, Мирзиёев учун халқ ҳокимияти дегани Америка демократиясидан ёки бошқа "донғи кетган" либерал демократиядан ўрнак олиш керак дегани эмас.
Мамлакатни ўзгартираётган ислоҳотлар
"Бизнинг мақсадимиз — юртимизда халқ ҳокимиятини номига эмас, балки амалда жорий қилиш механизмларини мустаҳкамлашдан иборат", — деб таъкидлади президент.
Президент умумхалқ муҳокамасидан сўнг беш йилга мўлжалланган Ўзбекистонни ривожлантириш Ҳаракатлар стратегияси қабул қилинганлиги ва барча ҳудудларда президентнинг виртуал ва халқ қабулхоналари ташкил этилганлигини айтиб ўтди. Шунингдек, ҳозирги кунга қадар бир миллиондан ортиқ фуқароларнинг бу қабулхоналар орқали долзарб муаммолари ҳал қилинганлигини таъкидлади.
Албатта, "демократиянинг ўзбекча услуби қуришнинг" барча тафсилотлари ёритилмади, лекин ушбу жараёнларни кузатиб бораётганлар буни тасдиқлаши мумкин, Ўзбекистондаги жараёнлар қалбаки эмас. Улар миллий қадриятларга ва қисман Иттифоқ даври урф-одатларига ҳам асосланган. Бундай услуб Ғарб принципларига зид эмас ва муросалидир.
Агар "ғарбга зид" етакчилар Каддафи ёки Ниёзов яратмоқчи бўлган халқ ҳукуматига назар солсак, улар Ғарб элитаси томонидан "тоталитар" деб номланди ва биз бунинг асоратларининг гувоҳи бўлдик. Бу ҳолатда ундай бўлмайди.
Ёшлар ва ислом дини
Мирзиёевнинг маърузасида ёшларга қаратилган ёндошув жуда қизиқарли. Албатта, БМТда ҳеч ким ушбу таклифга қарши бўлмайди, лекин ташкилот бюрократлари ва турли даражадаги мулозимлари буни ими-жимида "эсларидан чиқариб" юборишлари мумкин. Чунки ривожланган мамлакатлар учун бу — муҳим эмас. Лекин амалий жиҳатдан ушбу ташаббус — ўзини оқлайди.
Ҳақиқатдан ҳам, бугунги кунда халқаро террорчиларнинг асосий қисми, 30 ёшдан ёш бўлган ва ўзларининг ижтимоий ҳолатидан норози бўлганлар ташкил қилади. Ривожланган Европа мамлакатлардаги терактларни деярли ўсмирлар амалга оширган. Шунинг учун ҳам, ёшлар ҳуқуқлари билан боғлиқ муаммоларни, охир оқибатда, барибир ҳал қилиш керак бўлади.
Ислом дини ва унинг дунё ҳамжамияти билан бўлган муносабатлари мавзусини президент нутқининг энг сўнгида ёрқин, лекин андишали равишда ёритилди. Бундан ҳеч ким ҳукумат дунёвий бошқарувдан диний бошқарувга ўтди деган фикрга бормайди.
Сўнгги сўз ўрнида шуни айтиш мумкин: "Мирзиёев билан "танишиш" нафақат муваффақиятли ўтди, балким Шавкат Миромонович барчага хуш келишга ҳам муваффақ бўлди".
Манба: sputniknews-uz.com “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда