
Тошкентда BRT тизимининг жорий этилиши жамоат транспортида сезиларли ўзгаришларга олиб келди. Президент Шавкат Мирзиёевга тақдим этилган маълумотларга кўра, ушбу тизим йўловчилар оқимини 2,5 мингдан 6 минг кишигача оширди, автомобиллар ҳаракат тезлиги эса 23 км/соатдан 30 км/соатгача кўтарилди.
Бироқ, мутахассислар бу муваффақиятни қисман деб баҳоламоқда. Урбанистлар ва йўл ҳаракати бўйича экспертлар BRT тизимининг амалдаги шакли кўплаб муаммоларни ҳал эта олмаслигини таъкидламоқда.
Сўнгги йилларда Тошкент транспорт тизимида ижобий ўзгаришлар бўлган: эски автобуслар олиб ташланди, янги метро бекатлари қурилди, автобуслар кондиционерлар билан жиҳозланди ва онлайн назорат тизими жорий қилинди. Шунга қарамай, асосий муаммолар ҳал этилмаган.
Янги йўллар ва йўл ўзаклари лойиҳалаштирилаётганда жамоат транспорти учун инфратузилмага эътибор берилмаяпти. BRT йўналишлари бўйлаб автобус йўллари шахсий автомобилларнинг нотўғри парковка қилиниши туфайли самарали ишламаяпти.
2020-2021 йиллардаги йўналишларни «оптималлаштириш» натижасида метро тизими ҳаддан ташқари юклама билан ишламоқда. Автобус парки модернизация қилиниб, кенгайтирилди, жумладан, 2024 йилда 1 000 та янги автобус харид қилинди.
Электробуслар ҳам транспорт тизимининг муҳим қисмига айланди. Бироқ, шаҳар транспорти тизимининг узоқ муддатли ривожланиш стратегияси ҳали ҳам мавжуд эмас.
BRT тизими жорий этилгач, чап бурилишлар ва қайрилишлар бекор қилинди, аммо бу қоидалар амалда кўпчилик томонидан эътиборга олинмаяпти. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бундай ҳолатларга кўз юмаётгани танқид қилинмоқда.
Муттахассисларнинг фикрига кўра, BRT тизими йўқ қилинган трамвай йўналишларини тўлиқ алмаштира олмайди. Прогнозларга кўра, 10 йил ичида BRT йўналишлари ўрнига трамвай тизими қайта қурилиши талаб этилади.
Шунингдек, транспорт турлари ўртасида интеграция ва боғлиқлик муаммоси долзарблигича қолмоқда. Мисол учун, «Қипчоқ» ва «Чинор» метро бекатлари ўртасида пуллик ўтиш йўли мавжуд бўлиб, бу йўловчилар учун ноқулайлик туғдирмоқда.
Автобус ҳайдовчиларининг хатти-ҳаракатлари ҳам муҳокама қилинмоқда: улар энди йўловчиларга қўпол муносабатда бўлмасалар-да, кўпинча йўловчиларга эътибор бермаслик ҳолатлари кузатилмоқда. Экспертлар Ўзбекистон ҳукуматининг жамоат транспортини ижтимоий хизмат сифатида кўришга бўлган ёндашувини ижобий баҳолашмоқда.
Нақд тўловнинг бекор қилиниши транспорт тизимининг соядан чиқишига ёрдам берди. Аммо хусусий компанияларни транспорт хизматларига жалб қилиш етарлича ривожланмаган.
Тошкентда атиги иккита хусусий ташувчи мавжуд бўлиб, улар учта йўналишни қамраб олади. Йўловчиларнинг фикр- мулоҳазаларини олиш тизими эса талабга жавоб бермайди.
Натижада, транспорт соҳасидаги ислоҳотлар йўловчиларнинг эҳтиёжлари ҳисобга олинмаган ҳолда амалга оширилмоқда. Масофадан ишлаш тизими кенг тарқалмагани сабабли, Тошкент транспорт тизимидаги муаммоларни кечиктириш эмас, балки долзарб тарзда ҳал этиш зарур бўлиб қолмоқда.
Тошкент транспорт тизими: BRT ва келажак муаммолари
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар