
Ўзбекистон давлат байроғи тасвири асосида яратилган либосда суратга тушган моделнинг фотосуратлари ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ушбу ҳолат санъат ва миллий рамзларга ҳурмат чегаралари борасида баҳсларни келтириб чиқарди.
Кўплаб фойдаланувчилар бундай ҳаракатни ҳурматсизлик деб баҳолашди. Ҳуқуқшунослар воқеани изоҳлар экан, мамлакат қонунчилигида байроқнинг кийим сифатида ишлатилиши қатъиян ман этилганини эслатиб ўтишди.
Ушбу қоидаларнинг бузилиши маъмурий жавобгарликка олиб келади. Давлат рамзига нисбатан ҳақорат сифатида баҳоланиши мумкин бўлган ҳолатларда эса жиноий жавобгарлик ҳам кўзда тутилган.
Мазкур ҳодиса жамиятда давлат рамзларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш ва уларни оммавий ҳамда ижодий майдонда ишлатиш бўйича қонунчиликни тартибга солиш зарурати масаласини яна бир бор кун тартибига чиқарди.
Ўзбекистон байроғи ранглари чуқур рамзий маънога эга: мовий ранг осмон ва сувни, оқ ранг тинчлик ва покликни, яшил ранг табиат ва ҳосилдорликни, қизил чизиқлар эса ҳаётий кучни ифодалайди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!