6 561
Самандар Қўқонов: "Шавкат Мирзиёевнинг президент бўлиши, Худонинг бизга юборган иноятидир"
- “Тўғриси, 24 йил қамоқда ўтирган одам, Шавкат Миромоновичга бирданига ишонишим қийин бўлди. Лекин, Шавкат Мирзиёев туфайлигина бугун озодликдаман, менга берилган 27 йиллик қамоқ муддатини 24 йилини ўтаб, озодликка чиқдим”- дейди, собиқ депутат.
Шунингдек, Самандар Қўқонов Шавкат Мирзиёевга нафақат ўз номидан, балки яқиндагина авф этилган 2700 маҳбуснинг номидан ҳамда Шавкат Мирзиёевнинг шарофати билан озод этилган минглаб инсонлар номидан ҳам раҳмат айтмоқда.
Бундан ташқари Самандар Қўқонов ЎзАга йўллаган мактубида – “Мана энди халқимиз эркин яшайдиган, эркин меҳнат қиладиган, меҳнат қилиб эркин яшайдиган ҳақиқий ҳуррият даври келди. Халқимиз бундан кейин ҳалол меҳнат қилиб, бир тан-у бир жон бўлиб, аҳил иноқликда, ҳамжиҳатликда, ўз топганига ўзи эга бўлиб яшаса, ош еган косаси олтиндан бўлади” - дейди.
- “Биз энди, ўз ерига, ўз эркига, ўз саодатига ўзи эга халқмиз. Энди нафақат заводлар қурамиз, балки завод қурадиган заводлар ҳам қурамиз. Биз энди нафақат қора ишчи кучи бўлиб кун кўрамиз, балки илм кучи билан, тафаккур кучимиз билан ҳам дунё тараққиётига ўз хиссамизни қўшишга қодир бўлиб кун кўрамиз, ҳур яшаймиз”-деб мактубини давом эттиради, Самандар Қўқонов.
“Муҳими бизга мана шундай улуғ ислоҳотларни тақдим этаётган миллатимиз сардори, Президентимиз бор. Президентимизни эса нафақат ғайрат шижоати, юксак тафаккури, балки буюк қалби ҳам бор. Мен каби минглаб мазлумларни ёруғликка олиб чиққан Шавкат Миромоновичга фақат ва фақат омад ёр бўлишини Худодан сўраб қоламан! Барча юртдошларим олдида таъзимдаман!” – деб мактубга якун ясалган.
Манба: ЎзА “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар