Dell компанияси янги Алиенваре 15 ноутбугини тақдим этди

14-май куни Dell Течнологиес компанияси ўзининг янги Алиенваре 15 ўйин ноутбугини расман намойиш этди. Гарчи қурилма Алиенваре 2026-йилги туркумидаги энг арзон модел сифатида эълон қилинган бўлса-да, унинг бошланғич нархи 1 299,99 долларни ташкил этди. Бу кўрсаткич бозор кутганидан анча юқори бўлиб, фойдаланувчилар 1 000 доллар атрофидаги нархни кутишган эди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Компания вакилларининг тушунтиришича, нархларнинг ошишига глобал бозордаги оператив хотира (RAM) тақчиллиги ва сунъий интеллект инфратузилмасига бўлган талабнинг ортиши сабаб бўлган. Шунга қарамай, Алиенваре 15 ўз туркумидаги энг ҳамёнбоп вариант бўлиб қолмоқда, чунки бошқа моделлар, масалан, Ареа-51 туркуми 2 599,99 долларгача бўлган нархларда сотилади.
Янги ноутбук дизайни аввалги авлодларга қараганда анча вазминлашган. "Эссентиалс-онлй аестҳетик" концепциясига мувофиқ, ёрқин РGB-ёритиш ўрнига минималист металл корпус ва оқ рангли клавиатура ёритгичи танланган. Бу қурилмани нафақат геймерлар, балки офис ходимлари учун ҳам мослаштиради.
Техник жиҳатдан Алиенваре 15 Intel Коре Ultra Сериес 2 ёки AMD Ryzen 200 процессорлари ҳамда NVIDIA GeForce RTX 3050–5060 график карталари билан жиҳозланган. Оператив хотира ҳажми 8 дан 32 GB гача, ССД хотираси эса 512 GB дан 1 TB гача бўлиши мумкин. Шунингдек, Dell 14С ва 16С каби ОЛEД-экранли янги ноутбуклар ҳам тақдим этилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!