date

Apple Siri учун махфийликни кучайтирувчи янги функцияларни тайёрламоқда

Apple Siri uchun maxfiylikni kuchaytiruvchi yangi funksiyalarni tayyorlamoqda

Bloomberg журналисти Mark Gurman берган маълумотларга кўра, Apple июн ойида бўлиб ўтадиган Ворлдвиде Девелоперс Конференсе тадбирида Siri'нинг янгиланган версиясини тақдим этади. Ушбу янгиланиш компаниянинг сунъий интеллект соҳасидаги ўрнини мустаҳкамлаш учун муҳим қадам ҳисобланади. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Янги Siri Google Gemini технологияси асосида ишлайдиган алоҳида илова кўринишида тақдим этилиши кутилмоқда. Бу фойдаланувчиларга ChatGPT каби чатботлар билан мулоқот қилиш имконини беради, бироқ Apple рақобатчилардан фарқли ўлароқ, махфийлик масаласига устувор аҳамият қаратмоқда.

Компания фойдаланувчилар маълумотларини сақлаш муддатини чеклашни режалаштирмоқда. Хусусан, Siri'да хабарлар иловасига ўхшаш функция пайдо бўлиши мумкин, бу орқали фойдаланувчилар ўз суҳбатларини 30 кун ёки бир йилдан сўнг автоматик тарзда ўчириб ташлаш имконига эга бўладилар.

Мутахассисларнинг фикрича, Apple махфийликни биринчи ўринга қўйиш орқали Siri'нинг бошқа сунъий интеллект тизимларига нисбатан камчиликларини яширишга уриниши мумкин. Шунингдек, Google технологияларидан фойдаланиш хавфсизлик борасида айрим саволларни туғдириши эҳтимоли ҳам истисно этилмаяпти.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Apple Siri учун махфийликни кучайтирувчи янги функцияларни тайёрламоқда