4 282
АҚШнинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси: «Президент халқнинг ишончини қозониш орқали норози томонларни ўзига бўйсундирмоқда»
Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги Вашингтонда ўтган давра суҳбати ҳақида мақола эълон қилди. Унда таниқли сиёсатчилар, фан арбоблари ҳамда журналистлар иштирок этган.
ЎзАда келтирилишича, 2000-2003 йилларда АҚШнинг Ўзбекистондаги, 2003-2006 йилларда эса Украинадаги элчиси бўлган, ҳозирда у Атлантика Кенгашида eтакчи эксперт Жон Ҳербст Президент Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳотларини юқори баҳолаган.
— Ўтган бир йил ичида Тошкент ташлаган қадамларга қараб, бу мамлакатда сиёсий-бизнес элита Президент атрофида бирлашганини кўриш мумкин. Мирзиёевга яккаҳоким деб қарай олмаймиз. Президент қарорларни ўзи билганича қилаётгани йўқ, у уюшган элитага таянмоқда.
Президент халқнинг ишончини қозониш орқали норози томонларни ўзига бўйсундирмоқда. Шу билан Мирзиёев уста сиёсатчи эканини намоён қилмоқда. Айтаётган гаплари, ташлаётган эҳтиёткор қадамлари билан ҳаммани синовдан ўтказмоқда, таваккал ҳам қилаётгани аниқ.
Ўзбекистон Россия ва Хитой билан туташмагани унга устунлик беради. Вашингтон у билан шу боис ҳам яқиндан ишлаши керак. Ва бир нарсани эсда тутиш лозим: Ўзбекистон тобора ўзгариб, эркинлашиб бориши учун ёрдам зарур, лекин демократия ва матбуот эркинлигига эришиш учун ўнлаб йиллар керак бўлади.
Сиёсий менталитет янгиланиши, халқ эркинлик ва қонун устуворлиги деган қадриятларга ўрганиши учун нафақат сабр-қаноат зарур, балки қаттиқ меҳнат ҳам қилиш зарур. Ислоҳотлар фақат Президентга боғлиқ эмас, ўзгариш қилиш фақат унинг қўлида эмас. Лекин давлат раҳбари халқига бу борада етакчилик қилиши зарур. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»