14:02 / 12.03.2018
6 239

Олийгоҳ ва коллежлардан жисмоний тарбия дарсларини олиб ташлаш вақти келмадимикин?

Олийгоҳ ва коллежлардан жисмоний тарбия дарсларини олиб ташлаш вақти келмадимикин?
Таҳлил қилиб кўрайлик:

Масалан, биз университетда ўқиган пайтларимизда чоршанба куни 2-пара жисмоний тарбия дарси бўлар эди, ўша куни форма билан майдончага бориш керак ва 3-пара дарсга қайтиб келиш керак эди. 1 ҳафтада бир марта жисмоний тарбия дарси фан сифатида ўтилиши жисмоний маданиятни шакллантириб қўймайди. Оворагарчиликдан бошқа нарса эмас.

Олийгоҳларда жуда кўпчилик учун бу фан семестрни 20-30 минг сўм билан ёпишдан бошқа нарса эмас (ўз кучи билан югуриб оладиганлар ҳам бор, майли, бу муҳим эмас).

Таълим тизимида шу фан учун ажратиладиган қанча ресурс (фан дастури, ўқитувчилар, кабинетлар ва ҳоказо) исроф.

Спорт керак эмас деган фикрдан йироқман. Жисмоний маданиятни бошқа шаклда ташкиллаштириш вариантларини ўйлаб кўриш керак. Ҳафтада 3 кун сузиш, бокс, кураш, югуриш, гимнастика каби тўгаракларга бориш кўникмасини болаларда ёшликдан шакллантириш керак. Спорт билан шуғулланувчилар билади, агар киши бир изга тушиб олса, кейин у баҳона қидирмай спортни яшаш тарзининг бир қисмига айлантириб олади.

Спорт яхши нарса, лекин таълим тизимимизда аниқ, табиий, ижтимоий фанларга максимал урғу бериш учун уни ўқув дастурларидан ажратиб олиб ривожлантириш маъқул деб ўйлайман.
Иброҳим Қодиров

Манба: Fayzbog.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олийгоҳ ва коллежлардан жисмоний тарбия дарсларини олиб ташлаш вақти келмадимикин?