date

“Ювентус” афсонаси ёш “Интер” ҳужумчиси Эспозитони мақтади

“Ювентус” афсонаси ёш “Интер” ҳужумчиси Эспозитони мақтади
Туриннинг "Ювентус" жамоаси собиқ футболчиси Алессио Таккинарди Милан "Интер" ҳужумчиси Пио Эспозито ҳақида ўз фикрларини билдирди. Ёш футболчи ўз жамоасининг "Фиорентина"га қарши учрашувида, "Интер"нинг 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабасида яхши ўйин намойиш этди.

"У менга ёқади, аммо шуни таъкидлаш керакки, унга омад ҳам кулиб боқмоқда – у кучли жамоада, кучли атрофдагилар билан бирга ўйнамоқда. У яхши хусусиятларга эга, камтарин, курашувчан ва майдонда рақибларга қарши жасорат билан ўйнайди.

Аммо мен уни бошқа жамоаларда ҳам кўришни хоҳлардим", – деди Таккинарди derbyderbyderby.it нашрига берган интервьюсида. Айни пайтда "Интер" Италия чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » “Ювентус” афсонаси ёш “Интер” ҳужумчиси Эспозитони мақтади