
Лондоннинг "Арсенал" жамоасида октябр ойи якунларига кўра энг яхши ўйинчи унвони учун тўрт нафар футболчи кураш олиб боради. Улар ҳимоячилар Юррйен Тимбер ва Габриэль дос Сантос, ярим ҳимоячи Деклан Райс ҳамда ҳужумкор ярим ҳимоячи Букайо Сака бўлишади.
Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" жамоаси расмий мусобақаларда 28-сентябрдан бери ўз дарвозасига гол киритиб юбормаяпти. Ўшанда "канонирлар" сафарда "Ньюкасл" жамоаси қаршисида гол ўтказиб юборган эди.
Шундан буён жамоа ҳимояси бирор марта сусткашликка йўл қўйгани йўқ. Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида ҳозирда "Арсенал" биринчи ўринни эгаллаб турибди ва 25 очкого эга.
Иккинчи ўриндаги жамоа билан фарқ олтита очкони ташкил этади. Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида эса "Арсенал" тўққиз очко билан тўртинчи ўринда бормоқда.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.