Уй-жой кодексининг 32-моддасига ўзгартиш киритилади

1 дақиқа ўқиш7.3K
Уй-жой кодексининг 32-моддасига ўзгартиш киритилади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар мамлакатда ижтимоий, иқтисодий, суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар.

Мажлисда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги Фармони билан тасдиқланган Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурининг ижроси юзасидан Адлия вазирлиги томонидан киритилган “Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексининг 32-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар.

Киритилаётган ўзгартишларга кўра, турар жой мулкдорининг оила аъзоси деб эр-хотиннинг ота-онаси, шунингдек, мулкдор билан доимий яшаётган оилали фарзандлари билан биргаликда мулкдорнинг оилали фарзандларининг хотинлари (эрлари) ҳам агар илгари бу ҳуқуққа эга бўлмаган бўлсалар, ўзаро келишувга биноан, уй-жой мулкдорининг оила аъзоси сифатида тан олиниши назарда тутилмоқда. Яъни, бу билан мулкдорнинг оилали фарзандларининг хотинлари (эрлари) ҳам оиланинг бошқа аъзолари билан биргаликда уйдаги, квартирадаги хоналардан мулкдор билан тенг фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлишига замин яратилади.

Мазкур қонун лойиҳаси муҳокамаси қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Депутатлар фикрича, ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши келажакда аёлларнинг никоҳдан ажралган ҳолларда ўзлари яшаб турган хонадон мулкдорининг уй-жойидан фойдаланиш, мазкур уй-жойга ўзининг фарзандларини ҳам кўчириб киритиш ҳуқуқини вужудга келтиради ҳамда оилавий ажримлар пайтида юзага келадиган можароларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Бироқ, ушбу масаланинг мукаммал қонуний асосга эга бўлиши жамиятимиз кўпчилик аъзолари учун муҳим аҳамият касб этишини инобатга олган ҳолда, бу борада шошма-шошарлик билан қарор қабул қилиб бўлмаслиги, масалани ҳар тарафлама асосли ўрганиб, чуқур муҳокама этиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди. Кўтарилаётган масала ўта муҳим экани, муаммо эса узил-кесил ҳал этилиши учун лойиҳа устида ишлашни давом эттириш зарурлигини қонун лойиҳаси ташаббускорлари ҳам эътироф этдилар.

Шу муносабат билан кўпчилик депутатларнинг таклифига биноан, мазкур масалани ялпи мажлис кун тартибидан чиқариб, масъул қўмитага қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш учун вақт ва имкон қолдириш ҳамда уни келгуси мажлисларда кўриб чиқиш таклифи илгари сурилди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?