Элит ОЧЛнинг 1-турида Жидда шаҳридаги беллашувда Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" жамоаси ўз майдонида Қаршининг "Насаф" клубини 4:2 ҳисобида мағлуб этди, деб Championat.asia хабар берди.
Учрашувда дастлаб меҳмонлар фаол ҳаракат қилиб, 34 ва 41-дақиқаларда Ҳусайн Норчаевнинг иккита голи билан олдинга чиқиб олишди. Унга Мурод Раҳматов ва Ойбек Бозоров ассистентлик қилишди.
Бироқ иккинчи бўлимда "Ал Аҳли" жамоаси энди тушиб қолмади. Энзо Мийо 65 ва 68-дақиқаларда кетма-кет икки гол киритиб ҳисобни тенглаштирди. 90+4-дақиқада Рияд Маҳрез жамоасини олдинга олиб чиқди, 90+15-дақиқада эса Муҳаммад Сулаймон якунловчи зарбани йўллаб, ҳисобни 4:2га етказди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар