Ўзбекистонда 130 ёшли аёлнинг ёши расман тасдиқланди

1 дақиқа ўқиш4.3K
Ўзбекистонда 130 ёшли аёлнинг ёши расман тасдиқланди

Ўзбекистонда биринчи марта инсоннинг 130 ёшга тўлгани расман тасдиқланди, деб Kursiv.uz хабар берди. Бу — Фарғона вилояти Бувайда туманида яшовчи Хувайдо Умарова (Тошматова). Янги расмий ҳужжатларига кўра, у 1895 йил 1 январда туғилган.

Ушбу ажабланарли ҳолат Адлия вазирлигининг “Ҳеч ким ҳужжатсиз қолмайди” акцияси доирасида аниқланган. Маҳаллий адлия бўлими ходимлари “Қорақум” маҳалласи аҳолисини ўрганар экан, Хувайдо Умарованинг туғилганлик гувоҳномаси умуман бўлмагани маълум бўлди.

Ўзбекистонда 130 ёшли аёлнинг ёши расман тасдиқланди

Шундан сўнг, туманлараро суд сайёр йиғилиш ўтказиб, унинг туғилганлик фактини расман тан олди. Илгари оммавий ахборот воситаларида у ҳақида хабар берилган бўлса-да, ёши ҳеч қачон расман тасдиқланмаган эди. Энди эса Хувайдо Умарова — Ўзбекистонда, балки дунёдаги энг узоқ умр кўрган инсон сифатида эътироф этилди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?