date

Тошкентда автобус ер чўкиши оқибатида ботиб қолди

Тошкентда автобус ер чўкиши оқибатида ботиб қолди

2025 йил 15 сентябрь куни соат 05:40 ларда Тошкентнинг Миробод туманидаги Гулсанам кўчасида юзага келган ҳодиса йўловчилар орасида катта қизиқиш уйғотди. 101-сонли йўналишда ҳаракатланаётган МАН русумли автобус (сарой рақами 10, давлат рақами 01 897 ОЖА) ТТЗ бозори бекатида тўхташ пайтида йўл қатнов қисмида пайдо бўлган чўкиш оқибатида ўнг томони билан ерга ботиб қолди, деб хабар берилди.

Дастлабки маълумотлардан маълум бўлишича, бу ҳодисага сабабчи йўл инфратузилмаси ва сув қувурларининг ҳолати бўлган. Аввалроқ ўтказилган сув қувурлари ва йўл бўйича сув оқиши йўл қатнов қисмидаги мустаҳкамликни пасайтирган, шунингдек, автобуснинг оғирлиги ҳам чўкишга олиб келган. Бу эса йўловчилар учун вақтинча қийин вазиятни келтириб чиқарди.

Воқеа жойига “5-Автобус саройи” филиали раҳбари ва масъул ходимлар зудлик билан етиб борди. Улар дарҳол тегишли чора-тадбирларни амалга оширди ва йўлда ботиб қолган автобусни соат 10:10 га келиб тўлиқ чиқариб олишга муваффақ бўлди. Шунингдек, автобус санитария ва техник кўрикдан ўтказилгандан кейин ўз йўналишидаги хизматини давом эттирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда автобус ер чўкиши оқибатида ботиб қолди