date

Жиддада Норчаев шоуси: икки гол мухлисларга завқли онларни ҳадя этди (видео)

Жиддада Норчаев шоуси: икки гол мухлисларга завқли онларни ҳадя этди (видео)

Элит ОЧЛнинг 1-туридан ўрин олган “Ал Аҳли” – “Насаф” учрашуви биринчи таймидан кейин мухлислар учун кутилмаган сенсацияга айланди. Саудиянинг юлдузлар тўпланган жамоасига қарши майдонга тушган қаршиликлар ўз йўлини топа олди – дастлабки бўлим якунланишидан олдиноқ икки гол киритилди.

34-дақиқада Мурод Раҳматовнинг аъло пасини қабул қилган Ҳусайн Норчаев ўзини йўқотмади ва дарвозани аниқ нишонга олди – ҳисоб очилди.

41-дақиқада эса яна Норчаев саҳна марказига чиқди. Бу сафар Ойбек Бозоровнинг аниқ узатмасидан унумли фойдаланган Ҳусайн рақиб дарвозабонини иккинчи бор мағлуб этди. Шундай қилиб, биринчи тайм натижаларига кўра “Насаф” Жиддада 0:2 ҳисобида олдинга чиқди.

Мухлислар томонидан катта қизиқиш билан кузатилган ўйинда Норчаевнинг голлари нафақат ҳисобда устунлик берди, балки “Насаф”нинг қайд этилган кучини ва жамоавий ўйинини намоён қилди.

Биринчи таймдаёқ дубль қайд этган Ҳусайн Норчаев бу кечанинг бош қаҳрамонига айланди. Энди барчанинг диққати иккинчи таймга қаратилган – “Насаф” ўз устунлигини сақлаб қоладими ёки “Ал Аҳли” жавоб қайтара оладими?

Жиддадаги ушбу тўқнашув ҳақиқий драматик паллалар билан давом этиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жиддада Норчаев шоуси: икки гол мухлисларга завқли онларни ҳадя этди (видео)