date

Чорсуда ноодатий рақс қилган қиз кенг муҳокамаларга сабаб бўлди

Чорсуда ноодатий рақс қилган қиз кенг муҳокамаларга сабаб бўлди

Яқин кунларда ижтимоий тармоқларда Чорсу бозорида суратга олинган видео кенг тарқалди. Унда анъанавий атлас либосдаги ёш рақсчи бозор ўртасида “стрип пластика” услубидаги рақсни ижро этаётгани акс этган.

Видео муҳокамаларга сабаб бўлди: айрим фойдаланувчилар бу чиқишни “маданий қадриятларимизга зид, урф-одатларимизни ҳақорат қилувчи ҳаракат” сифатида қабул қилдилар. Улар миллий либосда бундай рақс турини жамоат жойида ижро этишни номақбул деб ҳисобладилар.

Шу билан бирга, бошқа фойдаланувчилар бу саҳна ижодий ёндашув сифатида баҳолаб, уни “туристлар диққатини жалб қилишга қаратилган креатив” деб аташди. Улар фикрича, санъат турли шаклда бўлиши мумкин ва замонавий ижро анъанавий образ билан уйғунлашса, бундан фақат ижобий самара чиқади.

Айни пайтда расмий идоралар бу видеога муносабат билдирмаган. Интернет фойдаланувчилари эса ҳали ҳам қизиқиш ва тортишувлар билан фикр алмашмоқда. Қизиғи шундаки, шундай оддий бир чиқиш жамиятда эстетика, эркинлик ва қадриятлар борасидаги қарашларни қайта муҳокама қилишга туртки бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Чорсуда ноодатий рақс қилган қиз кенг муҳокамаларга сабаб бўлди