20:55 / 06.11.2018
2 645

Ёлғонни аниқловчи сунъий тафаккур ихтиро қилинди

Ёлғонни аниқловчи сунъий тафаккур ихтиро қилинди
Европа Иттифоқи хавфсизликни таъминлаш мақсадида чегара соқчиларига Ёлғонни аниқловчи сунъий тафаккур (ЁАСТ) ёрдамида саёҳатчиларнинг жомадонида нима борлиги ҳақида сўроқ қилинишини таклиф қилди.

Бу тизим Венгрия миллий полицияси томонидан Венгрия, Латвия ва Грециядаги тўртта чегара пунктида 6 ойлик синовдан ўтказилган. Тизимнинг дастлабки кўриниши сохта чегара пунктида 30 нафар кўнгилли ёрдамида амалга оширилган.

Уларнинг ярми чегарага ёлғон гапириши, қолган ярми эса тўғрисини айтиши лозим эди. Ушбу синовда ЁАСТ аниқлик даражаси 76 фоиз тўғри бўлди.

Синовда ҳар бир ўтиш жойи Европа Иттифоқи ташқарисидаги баъзи давлатлар билан чегараланган эди. Агар муваффақиятли бўлса, технология Иттифоқнинг аъзо давлатлари бўйлаб барча чегараларга жойлаштирилиши мумкин.

iBorderCtrl Греция, Латвия ва Венгриядаги тўртта тўхташ жойида саёҳат ҳақидаги саволларга жавоб берилгунича ЁАСТ ёрдамида юз қиёфасини эслаб қолиш орқали текширувдан ўтказади. iBorderCtrl тизими инсон организмидан ташқари барча маълумотларни жамлай олади.

Чегара қўриқчиси одамларга назорат пунктидан ўтганидан сўнг саволлар билан мурожаат қилади. У жавоб бераётганда юз қиёфасини ёзиб қолишда компьютер ёки телефондан фойдаланади. Кейинчалик эса, саёҳатчиларнинг ёлғон гапираётганини аниқлашда 38 та микроҳаракатдан иборат тасвирни олиш учун ЯСТ дастури ишга туширилади.

“New Scientist”нинг хабар беришича, улар “Жомадонингизда нималар бор?” деган савол билан мурожаат қилади ва “Агар сиз жомадонингизни очсангиз ва биз унинг ичида нималар бор эканлигини кўрсак, берган жавобларингиз тўғри эканлигига ишонамиз” дея текширувдан ўтказади.

Чегарани кесиб ўтишда текширувдан ўта олганлар QR-кодни қўлга киритади. Агар сайёҳлар синовдан ўта олмаса, ЁАСТга кўра ҳолат янада жиддий тус олади ва кейинчалик сўроқ қилиш учун жиноятчини чегара вакилига топширади. Саёҳатчилар тўрт синовдан ўтгандан кейин суд жараёнида иштирок этишга таклиф қилинади.

Мутахассисларнинг фикрича, ЁАСТнинг ҳақиқий дунёдаги аниқлик даражаси паст бўлиши мумкин, аммо ёлғон гапирган одамларнинг юзи ҳақиқатни айтиб туради.

“Агар одамлардан ёлғон гапиришни сўрасангиз, улар ёлғон гапириш ўрнига турли хил кўринишдаги хатти-ҳаракатларни таклиф қилишади, чунки улар қамоққа тушишлари ёки қўлга олинсалар жиддий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини билиб олишган”, дейди Лондон Империал коллежи профессори Мажа Пантиc.

Ҳар йили 700 миллиондан ортиқ киши Европа Иттифоқи орқали саёҳат қилади. Европа комиссиясининг айтишига қараганда, чегарада ёлғон гапиришга қодир бўлган саёҳатчиларнинг сони уларни хавотирга солмоқда.

Манчестер Метрополитан университети тадқиқотчиси iBorderCtrl гуруҳидан Келли Крокеттнинг айтишича, улар аниқлик даражаси 85 фоизгача кўтарилишидан умидвор.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ёлғонни аниқловчи сунъий тафаккур ихтиро қилинди