
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Рустам Жўраев қонунчиликка киритилаётган тиланчиликка оид ўзгаришлар бўйича изоҳ берди.
“Албатта, қонун кучга кириши билан биз дарҳол ҳамма тиланчиларни қамашга ва жавобгарликка тортишга киришмаймиз. Аввало тушунтириш ишларини олиб борамиз ва энг муҳими тиланчилик қилишга нима мажбур қилаётганини аниқлашга ҳаракат қиламиз.
Бу ижтимоий муаммо бўйича биз доимий кузатувлар олиб борамиз ва сизларга бир нарсани таъкидламоқчиман – тиланчиларнинг 80-90 фоиз ўзига хос профессионаллар бўлиб, уларнинг ҳеч нарсага муҳтожлиги йўқ. Улар тиланчиликни даромад манбаига айлантириб олишган бўлиб, бир кунда топаётган пуллари аксариятимизнинг даромадимиздан кўпроқ.
Қонунчиликдаги бу ўзгаришларни танқид қилганлар ҳам, тиланчиларга ачинганлар ҳам бўлди. Лекин бундай жавобгарлик дунёнинг кўплаб давлатларида бор. Бизда эса фақат вояга етмаганларни тиланчиликка жалб этиш тўғрисида модда бор эди. Биз тиланчиларни бўлимларга олиб келганимиздан сўнг тушунтириш ишлари олиб борардик ва чиқариб юборишга мажбур бўлардик. Улар эса ҳеч қандай жавобгарлик йўқлиги учун дарҳол яна ўз жойларига бориб тиланчиликка киришаверардилар”, - дея Рустам Жўраевнинг сўзларидан иқтибос келтирди Kun.uz нашри. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар