Изтироб исканжасида... (воқеа Оҳангарон, Олмалиқ, Пискент туманларида содир бўлган)

  • 26 май 2019, 11:05
  • 2 314
  • Жамият
  • Изтироб исканжасида... (воқеа Оҳангарон, Олмалиқ, Пискент туманларида содир бўлган)
    Фото: видеолавҳадан скриншот
    Фейсбукдаги «Халқ билан мулоқот» гуруҳига икки қизи ва рафиқаси «Иегова шоҳидлари» сектаси аъзосига айланганидан изтироб чекаётган инсон ҳақида мақола жойлаштирилди.

    **ОГОҲ БЎЛИНГ !!! ** # **ИЗТИРОБ ИСКАНЖАСИДА...** ***(воқеа Оҳангарон, Олмалиқ, Пискент туманларида содир бўлган)*** Дастлаб бу одам билан учрашишни истамадим. Ич-ичимда сесканиш, қандайдир нафрат ҳисси пайдо бўлди. Баъзида кўнглингни аягинг, жирканч мавзулардан узоқда тутгинг келади. Лекин, бирибир қизиқиш устун келди ва... ... белгиланган вақти-соатида у билан кўришдим. Қаршимда инсон эмас, изтироб турар эди. Агар мендан изтиробнинг тасвирини сўрасалар, мен сира иккиланмай, бу одамни кўрсатар эдим. Унинг туриш-турмуши, шўр тақдири, бугуни ва эртаси ҳам, афсуслар бўлсинки, изтиробга қорилган. У – қалбини ётларга сотган жон-жигаргўшалари билан яшашга мажбур. Унинг исми – Нуриддин. Исмининг маъносини секин сўрайман суҳбатни бошлаш учун. “Диннинг нури”, дейди у синиқ жилмайиб. Сукунат. Сўзсизлик. Кўзларда қотиб қолган мунг ва маъносиз қарашлар... ***** Ўрта Чирчиқ туманида туғилган, бугунги кунда Олмалиқ шаҳрида меҳнат қилаётган Нуриддин аканинг икки қизи ва хотини бугунги кунда “Иегова шоҳидлари” сектаси аъзоси. Улар секта аъзоларининг ҳафталик йиғинларига мунтазам қатнайди. Хуллас, бир оила кўз ўнгимизда пароканда бўлиб кетаяпти... Бундан ўн беш йилча муқаддам Нуриддин аканинг қизи Ирода Оҳангарон туманидаги касб-ҳунар коллежларидан бирига ўқиш учун келади. Оҳангаронда яшовчи холаси Сайёранинг уйида яшай бошлайди. Нутқида туғма нуқсони бўлган бу қиз ёшлигидан алланечук шикаста табиатли бўлиб улғайган эди. Айниқса, ота бу қизини бошқача яхши кўрарди. У чучукланиб сўзлаганда отанинг кўзларида беихтиёр ёш қалқирди. Бироқ, найласинки, тақдир ота ва қизнинг беғубор меҳр ришталарига раҳна солди. Аллақачон миссионерлар тўрига илинган хола секин-аста Иродани ҳам йўлдан ура бошлайди. Эътибор ва меҳрга илҳақ, соддадил қиз ҳам қай бир қора кунда қалбини, эътиқодини арзонга сотганини билмай қолади. Бу даврда у холасининг таъсирида “Иегова”чиларнинг таъсирига чуқурроқ тушиб, ўзининг ортидан ўқишга келган синглисига ҳам “касал”ни юқтиради. Бир ўғил, икки қиз, ота – маданият ходими, она – адабиёт ўқитувчиси. Мундоқ олганда бахтиёр ва бекаму кўст, аҳил-иноқ яшашга лойиқ ажойиб хонадон кўз олдингизга келди, шундай эмасми? Ваҳоланки, бу вазиятда икки қизга қўшилиб, она ҳам тез орада эътиқодини ўзгартиради. Бир оилада уч киши яширин равишда Чирчиқ шаҳридаги маслакдошлари олдига муртадликдан дарс олгани қатнай бошлайдилар. “Худо битта! Лекин...” – ҳаммаси мана шундан бошланган. “Иегова”чилар яккахудоликни инкор этмаган ҳолда, бахтга муштоқ инсоннинг жорий кайфиятидан фойдаланиб қолишга уринишган. Сен бахтли бўласан, сенинг камчилигинг эътиқодингдадир, сен уни ўзгартир, сен бизга қўшил қабилида суҳбатлар бўлган. Қарабсизки, ота ўз уйида бўлган воқеадан хабар топганда, ғишт аллақачон қолипдан кўчган эди. Исмлар баъзида тескари маъно ташийди. Қарангки, оиланинг боши, тўнғичи бўлган Ирода иродасизлик қилди, унинг ортидан синглиси Зиёда бу ақлсизликни янада зиёда қилди, уларнинг онаси – Муқаддас оила аталмиш муқаддас қўрғонга раҳна солди, болаларини жирканч йўлдан қайтариш, тўғри йўл кўрсатиш ўрнига ўзи ҳам бу ишга бош қўшди... Бугун Нуриддин ака уйда таомдан сўнг фотиҳа ўқиганда унга қўшилиб дуо қилмайди ҳеч ким. Отасига меҳрибон қизларнинг кўзида, шуурида ётсираш, тушунарсиз бир жарлик бор. Нуриддин аканинг айтишича, у қизларини урган, сўккан, қўлдан келганча бу йўлдан қайтаришга уринган. Бош олиб аллақаёқларга чиқиб кетмоқчи бўлган. Лекин, ҳар сафар оталик меҳри, соддадил ва ишонувчан қизларини ўзи мансуб бир маданиятга, муқаддас ислом динига қайтармагунча уларни ташлаб кетишни, бошқача айтганда, енгилишни истамаган, холос. Аммо, бу одам даъватчиларнинг, миссионерларнинг профессионал ва гўзал ёлғонлар устига қурилган баландпарвоз нутқларига, чорловларига қарши курашишда ожиз келди. У бугун тирик изтиробга айланиб, кўзларида мунг қотиб қолган. У чора истаб, жамиятдан ёрдам кутаяпти. У бундай жирканч ва катта маҳорат билан тўқилган ёлғонга қарши курашда бир ўзи ҳеч нима қилолмаслигини, фожеа фақат ўзига тааллуқли эмас, барчамизга алоқадор эканлигини таъкидлаяпти, фарёд қилаяпти. Шу ўринда савол туғиладики, **“Иегова шоҳидлари” қандай жамоат? Уларнинг туриш-турмуши, амал қиладиган удумлари нечук?** Марҳамат, бу тўданинг қатъий амал қилиши керак бўлган қоидалари, одатлари билан танишинг. Улар бир-бирига қон; туғилган кун, миллий байрамлар ва бошка қадриятларни тан олмайди (фақат Исо пайғамбарнинг вафот этган кунини нишонлайди); сиёсий жараёнларда қатнашмайди (сайлов, референдум, партиялар фаолияти ва ҳоказо); ўз аъзоларини ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари билан тўқнашувларга тайёрлайди. Алалоқибат, ўз тартиботлари негизида давлат қуришни мақсад қилади; ўз ғояларига мос келмаса, маҳаллий қонунларни тан олмайди; ўғилларин армияга юбормайди; қариндошлари, ҳатто фарзандлари, ота-она, опа-сингил ва оға-инилари ўзга динга эътиқод қилса, улар билан гаплашмасликка интилади; фарзандларига ўрта маълумот бериш билан чекланади, олий таълимга яқинлаштирмайди. Хуллас, шунақа гаплар. Бир сўз билан айтганда, нофаол, давлатдан норози, ўзидан бошқани тан олмайдиган қатлам секин-асталик билан шакллантирилади. Сиз нима дейсиз? Бу оиланинг фожеасига сиз-у бизнинг қандай дахлимиз бор?.. Бугун устомон даъватчилар тўрига илинган фарзандларини уларнинг чангалидан қутқаришни ўйлаб эзилаётган бечора ота жамиятга юзланиб, савол ташлаяпти: “Хўш, бу изтироб исканжасидан полапонларимни, оиламни қутқара оламанми?...” деяпти у. Энг ёмон касал – ўз касаллигини билмаган касал, дейдилар. Иродани ҳам, Зиёдани ҳам, Муқаддас опани ҳам умрининг қайсидир бекатларида бир чимдим меҳрга муштоқ турганда нокаслар йўлдан оздирдилар. Меҳр қаҳатми шунча, эй одамлар? Нега биз бунчалар тубанлашиб кетаяпмиз? Бугун ҳам қаерлардадир яна Иродалар, Зиёдалар, Муқаддаслар ўз оиласи бошига тушажак муқаррар кулфатларни сезмай, чуқур ҳис қилмай миссионерлар ортидан эргашаётган бўлса-чи?.. Бу дардга недир даво борми ўзи?.. **Илова:** Охирги саволга жавобингиз борлиги, оғзингизни тўлдириб “Бор!” дея айтганингиз аниқ. Лекин яна бир карра яхшилаб ўйлаб кўринг, мулоҳаза қилинг, огоҳ бўлинг! Қачонки, ён-веримизга эътиборсиз бўлганимизда, ғафлат босиб, ўз тоғорамиздан нарини ўйламай қўйганимизда фожеа эшигимизни тақиллатишни бошлайди. Унутманг, *“Боланинг бўш вақти – душманнинг иш вақти!”...* **oltin_voha**

    Опубликовано Mansur Abdusattorov Вторник, 21 мая 2019 г.

    Дастлаб бу одам билан учрашишни истамадим. Ич-ичимда сесканиш, қандайдир нафрат ҳисси пайдо бўлди. Баъзида кўнглингни аягинг, жирканч мавзулардан узоқда тутгинг келади. Лекин, бирибир қизиқиш устун келди ва... белгиланган вақти-соатида у билан кўришдим.

    Қаршимда инсон эмас, изтироб турар эди. Агар мендан изтиробнинг тасвирини сўрасалар, мен сира иккиланмай, бу одамни кўрсатар эдим. Унинг туриш-турмуши, шўр тақдири, бугуни ва эртаси ҳам, афсуслар бўлсинки, изтиробга қорилган. У – қалбини ётларга сотган жон-жигаргўшалари билан яшашга мажбур.

    Унинг исми – Нуриддин. Исмининг маъносини секин сўрайман суҳбатни бошлаш учун. «Диннинг нури», дейди у синиқ жилмайиб. Сукунат. Сўзсизлик. Кўзларда қотиб қолган мунг ва маъносиз қарашлар...

    ***
    Ўрта Чирчиқ туманида туғилган, бугунги кунда Олмалиқ шаҳрида меҳнат қилаётган Нуриддин аканинг икки қизи ва хотини бугунги кунда «Иегова шоҳидлари» сектаси аъзоси. Улар секта аъзоларининг ҳафталик йиғинларига мунтазам қатнайди. Хуллас, бир оила кўз ўнгимизда пароканда бўлиб кетаяпти...

    Бундан ўн беш йилча муқаддам Нуриддин аканинг қизи Ирода Оҳангарон туманидаги касб-ҳунар коллежларидан бирига ўқиш учун келади. Оҳангаронда яшовчи холаси Сайёранинг уйида яшай бошлайди. Нутқида туғма нуқсони бўлган бу қиз ёшлигидан алланечук шикаста табиатли бўлиб улғайган эди. Айниқса, ота бу қизини бошқача яхши кўрарди. У чучукланиб сўзлаганда отанинг кўзларида беихтиёр ёш қалқирди.

    Бироқ, найласинки, тақдир ота ва қизнинг беғубор меҳр ришталарига раҳна солди. Аллақачон миссионерлар тўрига илинган хола секин-аста Иродани ҳам йўлдан ура бошлайди. Эътибор ва меҳрга илҳақ, соддадил қиз ҳам қай бир қора кунда қалбини, эътиқодини арзонга сотганини билмай қолади. Бу даврда у холасининг таъсирида «Иегова»чиларнинг таъсирига чуқурроқ тушиб, ўзининг ортидан ўқишга келган синглисига ҳам «касал»ни юқтиради.

    Бир ўғил, икки қиз, ота – маданият ходими, она – адабиёт ўқитувчиси. Мундоқ олганда бахтиёр ва бекаму кўст, аҳил-иноқ яшашга лойиқ ажойиб хонадон кўз олдингизга келди, шундай эмасми?

    Ваҳоланки, бу вазиятда икки қизга қўшилиб, она ҳам тез орада эътиқодини ўзгартиради. Бир оилада уч киши яширин равишда Чирчиқ шаҳридаги маслакдошлари олдига муртадликдан дарс олгани қатнай бошлайдилар.

    «Худо битта! Лекин...» – ҳаммаси мана шундан бошланган. «Иегова»чилар яккахудоликни инкор этмаган ҳолда, бахтга муштоқ инсоннинг жорий кайфиятидан фойдаланиб қолишга уринишган. Сен бахтли бўласан, сенинг камчилигинг эътиқодингдадир, сен уни ўзгартир, сен бизга қўшил қабилида суҳбатлар бўлган. Қарабсизки, ота ўз уйида бўлган воқеадан хабар топганда, ғишт аллақачон қолипдан кўчган эди.

    Исмлар баъзида тескари маъно ташийди. Қарангки, оиланинг боши, тўнғичи бўлган Ирода иродасизлик қилди, унинг ортидан синглиси Зиёда бу ақлсизликни янада зиёда қилди, уларнинг онаси – Муқаддас оила аталмиш муқаддас қўрғонга раҳна солди, болаларини жирканч йўлдан қайтариш, тўғри йўл кўрсатиш ўрнига ўзи ҳам бу ишга бош қўшди...

    Бугун Нуриддин ака уйда таомдан сўнг фотиҳа ўқиганда унга қўшилиб дуо қилмайди ҳеч ким. Отасига меҳрибон қизларнинг кўзида, шуурида ётсираш, тушунарсиз бир жарлик бор.

    Нуриддин аканинг айтишича, у қизларини урган, сўккан, қўлдан келганча бу йўлдан қайтаришга уринган. Бош олиб аллақаёқларга чиқиб кетмоқчи бўлган. Лекин, ҳар сафар оталик меҳри, соддадил ва ишонувчан қизларини ўзи мансуб бир маданиятга, муқаддас ислом динига қайтармагунча уларни ташлаб кетишни, бошқача айтганда, енгилишни истамаган, холос. Аммо, бу одам даъватчиларнинг, миссионерларнинг профессионал ва гўзал ёлғонлар устига қурилган баландпарвоз нутқларига, чорловларига қарши курашишда ожиз келди.

    У бугун тирик изтиробга айланиб, кўзларида мунг қотиб қолган. У чора истаб, жамиятдан ёрдам кутаяпти. У бундай жирканч ва катта маҳорат билан тўқилган ёлғонга қарши курашда бир ўзи ҳеч нима қилолмаслигини, фожеа фақат ўзига тааллуқли эмас, барчамизга алоқадор эканлигини таъкидлаяпти, фарёд қилаяпти.

    Шу ўринда савол туғиладики, «Иегова шоҳидлари» қандай жамоат? Уларнинг туриш-турмуши, амал қиладиган удумлари нечук?

    Марҳамат, бу тўданинг қатъий амал қилиши керак бўлган қоидалари, одатлари билан танишинг. Улар бир-бирига қон; туғилган кун, миллий байрамлар ва бошқа қадриятларни тан олмайди (фақат Исо пайғамбарнинг вафот этган кунини нишонлайди); сиёсий жараёнларда қатнашмайди (сайлов, референдум, партиялар фаолияти ва ҳоказо); ўз аъзоларини ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари билан тўқнашувларга тайёрлайди.

    Алалоқибат, ўз тартиботлари негизида давлат қуришни мақсад қилади; ўз ғояларига мос келмаса, маҳаллий қонунларни тан олмайди; ўғилларин армияга юбормайди; қариндошлари, ҳатто фарзандлари, ота-она, опа-сингил ва оға-инилари ўзга динга эътиқод қилса, улар билан гаплашмасликка интилади; фарзандларига ўрта маълумот бериш билан чекланади, олий таълимга яқинлаштирмайди.

    Хуллас, шунақа гаплар. Бир сўз билан айтганда, нофаол, давлатдан норози, ўзидан бошқани тан олмайдиган қатлам секин-асталик билан шакллантирилади.

    Сиз нима дейсиз? Бу оиланинг фожиасига сиз-у бизнинг қандай дахлимиз бор?..

    Бугун устомон даъватчилар тўрига илинган фарзандларини уларнинг чангалидан қутқаришни ўйлаб эзилаётган бечора ота жамиятга юзланиб, савол ташлаяпти: «Хўш, бу изтироб исканжасидан полапонларимни, оиламни қутқара оламанми?..» деяпти у.

    Энг ёмон касал – ўз касаллигини билмаган касал, дейдилар. Иродани ҳам, Зиёдани ҳам, Муқаддас опани ҳам умрининг қайсидир бекатларида бир чимдим меҳрга муштоқ турганда нокаслар йўлдан оздирдилар.

    Меҳр қаҳатми шунча, эй одамлар? Нега биз бунчалар тубанлашиб кетаяпмиз? Бугун ҳам қаерлардадир яна Иродалар, Зиёдалар, Муқаддаслар ўз оиласи бошига тушажак муқаррар кулфатларни сезмай, чуқур ҳис қилмай миссионерлар ортидан эргашаётган бўлса-чи?..

    Бу дардга недир даво борми ўзи?..

    Илова: Охирги саволга жавобингиз борлиги, оғзингизни тўлдириб «Бор!» дея айтганингиз аниқ. Лекин яна бир карра яхшилаб ўйлаб кўринг, мулоҳаза қилинг, огоҳ бўлинг! Қачонки, ён-веримизга эътиборсиз бўлганимизда, ғафлат босиб, ўз тоғорамиздан нарини ўйламай қўйганимизда фожиа эшигимизни тақиллатишни бошлайди. Унутманг, «Боланинг бўш вақти – душманнинг иш вақти!»...

    Фикрлар

    » » Изтироб исканжасида... (воқеа Оҳангарон, Олмалиқ, Пискент туманларида содир бўлган)