date

Наманганда Lacetti сойга қулади, икки фуқаро қутқарилди

Наманганда Lacetti сойга қулади, икки фуқаро қутқарилди

25 апрель куни Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, автомобил сойга тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса туманнинг “Оқтош” маҳалласида юз берган. Ҳаракатланиб кетаётган Lacetti русумли енгил автомобил ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиб, транспорт воситаси йўлдан чиқиб кетган ва натижада сойга қулаб тушган.

Воқеа юзасидан “112” қисқа рақами орқали вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига зудлик билан хабар берилган. Қутқарув гуруҳлари тезкорлик билан ҳодиса жойига етиб бориб, атрофдаги кўнгилли фуқаролар билан ҳамкорликда амалий ҳаракатларни бошлаган.

Натижада, автомобил ичида қолиб кетган икки нафар фуқаро қутқарилиб, хавфсиз ҳудудга олиб чиқилган. Шундан сўнг улар тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган.

Мутасаддилар ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишни, айниқса, ноқулай об-ҳаво ёки мураккаб йўл шароитида эҳтиёткорликни оширишни тавсия қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Наманганда Lacetti сойга қулади, икки фуқаро қутқарилди