Тошкентда сохта маиший кимё воситалари савдоси тўхтатилди

1 дақиқа ўқиш243
Тошкентда сохта маиший кимё воситалари савдоси тўхтатилди

Тошкент шаҳрида таниқли товар белгилари остида қалбаки маиший кимё воситаларини сотиш ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати маълумот берди. Текширувларга «KROT» тозалаш воситалари бренди эгаси ҳисобланган «Сано Течнологй» компаниясининг мурожаати асос бўлган. Бу ҳақда Uzdaily.uz хабар беради.

Ҳуқуқ эгасининг маълум қилишича, пойтахт бозорларида оригинал маҳсулотга ўхшаш ва истеъмолчиларни чалғитувчи товарлар сотувга чиқарилган. Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк маркази ходимлари Тошкентдаги савдо нуқталарида ўтказган ўрганишлар давомида олтита жойда қалбаки маҳсулотлар сотилаётганини тасдиқлади.

Назорат тадбирлари якунига кўра, барча қоидабузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177-моддаси (товар белгисидан қонунсиз фойдаланиш) билан баённомалар расмийлаштирилди. Тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун судга юборилди.

Суд қарори билан ҳар бир ҳуқуқбузар компанияга базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари, яъни 6,18 млн сўм миқдорида жарима тайинланди. Шунингдек, тадбиркорларга аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш мажбурияти юкланди. Вазирлик бу каби чоралар бозорда контрафакт тарқалишининг олдини олишга хизмат қилишини таъкидлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?