Самарқандда 2 гектар ер учун 490 минг доллар талаб қилинган ҳолат фош этилди

1 дақиқа ўқиш247
Самарқандда 2 гектар ер учун 490 минг доллар талаб қилинган ҳолат фош этилди

Самарқанд шаҳрида ер майдонини ноқонуний тарзда сотишга уриниш билан боғлиқ ҳолат фош этилди.

Маълумотларга кўра, 1993 йилда туғилган шахс бошқа бир фуқаро билан келишган ҳолда 2 гектар ер майдонини харидорга 490 минг АҚШ долларига сотишни ваъда қилган.

Улар ушбу ер майдонини мансабдор танишлари орқали расмийлаштириб беришини айтган ҳолда, олдиндан 50 минг доллар талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар ва бошқа идоралар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида гумонланувчи 50 минг доллар пулни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан икки нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мутахассислар ер участкаларини сотиш ва ажратиш фақат “E-AUKSION” электрон платформаси орқали қонуний тарзда амалга оширилишини эслатмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?