17:40 / 12.11.2019
2 050

Оҳақ цехида 117 млн. сўмлик табиий газ талон-торож қилинганлиги аниқланди

Оҳақ цехида 117 млн. сўмлик табиий газ талон-торож қилинганлиги аниқланди
Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлими ходимлари томонидан 2019 йил 05 сентябрь куни Фарғона шаҳар, Гулистон кўчасида жойлашган оҳак ишлаб чиқариш цехида электр энергиядан фойдаланишнинг қонунийлиги текширилганда, жамият таъсисчиси К.Исаков оҳак ишлаб чиқариш цехидаги СТГ 80/400 русумли завод рақами 04231 бўлган электрон газ ҳисоблагичнинг газ босимини ҳисобга олувчи босим кўрсаткичига ташқи таъсир кўрсатиб, реал истеъмол қилинган табиий газ ҳажмини камайтириб кўрсатилишига эришган ҳолда газ ҳисоблагичдан фойдаланиб келаётганлиги ҳолати фош қилинган.

Мутахассислар хулосасига кўра, табиий газдан ноқонуний фойдаланилиши оқибатида давлат манфаатларига 117 млн. 748,8 минг сўм моддий зарар етказганлиги аниқланган.

Ҳуқуқбузар К.Исаковга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 185-2-моддаси 6-қисми талаблари мазмун-моҳияти тушунтирилиб, жиноят аниқланган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида моддий зарар ўрни тўлиқ қопланган тақдирда жиноий жавобгарликдан озод этилиши маълум қилингач, у ўз ихтиёри билан бир ойда эмас, балки ўн беш кун ичида 117 млн. 748,8 минг сўмни тўлиқ тўлади.

Шунга кўра, К.Исаковга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 8-бандига асосан унинг айблилик масаласини ҳал қилмай туриб, жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Оҳақ цехида 117 млн. сўмлик табиий газ талон-торож қилинганлиги аниқланди