22:36 / 15.02.2020
2 915

Карим Баҳриев: Судья кайфиятига қараб эмас, балки мавжуд қонунчиликлар асосида қарор чиқариши шарт

Карим Баҳриев: Судья кайфиятига қараб эмас, балки мавжуд қонунчиликлар асосида қарор чиқариши шарт
Бугун Журналистларни қайта тайёрлаш маркази оммавий ахборот воситаларида коррупция мавзусини ёритиш масалалари бўйича давра суҳбати ўтказди.

Давра суҳбатида Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган қироллигининг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Тим Торлоу, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев, ҳуқуқшунос журналист Карим Баҳриев ва коррупция мавзусида қалам тебратувчи журналистлар қатнашди.

Бу борада ҳуқуқшунос журналист Карим Баҳриев ҳам ўз таклифларини баён қилди, яъни журналистларни суд жараёнини ёритишдан чеклаш нотўғри эканлигини таъкидлади.

Бизнинг қонунчиликка кўра, судга журналистнинг мақоласи таъсир ўтказмаслиги учун суд қарори чиқармагунча, тергов кетаётган жараёнда мақоласини эълон қилишга рухсат этилмайди. Аслида бу нотўғри. Суд тўхтатилиши, орқага сурилиши ёки қолдирилиши мумкин. Лекин халқ тергов жараёнида нима бўлаётганини билиши керак-ку! Журналистга тергов жараёнини ёритишга имкон бериш керак. Фақатгина журналист мақоласида кимнидир ўғри ёки айбдорга чиқариб қўймаслиги лозим. Журналист кимнидир қайсидир жиноятда айбланмоқда, дейиши тўғри бўлади.

Шу ўринда “у айбланмоқда” дейиш учун ҳам жиноят кодексининг қайси моддасига таянилганини далил сифатида келтириши лозим бўлади. Мақоланинг судга таъсир этиши ўринсиз баҳона. Сабаби, судья эрталаб рафиқаси билан уришиб чиққан бўлса ҳам, бу уни суд жараёнида қарор чиқаришига таъсир этмаслиги керак. Ишга келишда машинасини уриб юборган бўлса ҳам, жаҳл устида судда қарорни бошқача қабул қилиши тўғри эмас-ку. Шу ўринда журналист мақоласининг судга таьсир қилиши ва бу асосда судья нотўғри қарор қилиши мумкин деган важлар кулгили. Судья ўқиган мақола ёки кайфиятига қараб эмас, балки мавжуд қонунчиликлар асосида қарор чиқариши шарт.

Шундай экан, ҳукмга таъсир қилади, деб журналист йўлини тўсиш тўғри эмас. ВВС, "Euronews" ва бошқа халқаро оммавий ахборот воситаларини суд жараёнлари боришини ёритаётганига кўп гувоҳ бўламиз. Мисол учун, кечагина импичмент бўйича журналистлар процедура тугашини кутиб ўтирганлари йўқ. Ўзбекистон журналистлари ҳам суд жараёнларини ёритишда судьянинг якуний қарорини кутиб, ёзмай ўтиришлари тўғри эмас
”, - дейди Карим Баҳриев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Карим Баҳриев: Судья кайфиятига қараб эмас, балки мавжуд қонунчиликлар асосида қарор чиқариши шарт