9 апрель, пайшанба куни, АOKА штабида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Брифингда фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан кўтарилган муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди. Хусусан, қатъий режимдаги карантин яна қанча вақт давом этиши сўралди.
«Карантин Ўзбекистонда эпидемиологик вазият нормаллашгунча давом этади», — дея жавоб берган Нурмат Отабеков.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус юқтириш билан боғлиқ биринчи ҳолат 15 март куни қайд этилган. Шундан сўнг 16 мартдан буён мамлакатда карантин режими жорий этилди. Шу кунгача карантин қоидаларига амал қилмаганлар сони қарийб 40 минг кишига етди.
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 9 апрель Тошкент вақти билан соат 15:30 ҳолатига кўра, 582 кишига етди. Шу пайтга қадар уч киши (бир аёл ва икки эркак) коронавирус сабаб вафот этди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди