
Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлими ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 22-сонли қарори ижроси юзасидан ўтказилган навбатдаги мониторинг жараёнида шаҳарнинг Чинобод кўчасида жойлашган “B.F.” масъулияти чекланган жамиятига тегишли умумий овқатланиш шаҳобчасида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлик ҳолати аниқланди.
Текширувлар давомида жамият раҳбари таъминотчи корхонага тегишли тартибда мурожаат этмасдан электр ҳисоблагични ўзбошимчалик билан алмаштиргани маълум бўлди. Соҳа мутахассисларининг хулосасига кўра, жамият томонидан таъминотчи корхона манфаатларига жами 12 036 355 сўм миқдорида моддий зарар етказилган.
“B.F.” масъулияти чекланган жамияти раҳбари муқаддам 05.08.2019 йилда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 101-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилганлиги сабабли, унинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1852-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжуд.
Бироқ, мазкур модданинг 6-қисмида биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан 30 кунлик муддатда етказилган моддий зарар ўрнини қоплаган бўлса, жавобарликдан озод этилиши кўрсатилган. Шунга кўра, жамият раҳбарига ушбу қонун нормасининг мазмун-моҳияти ва унинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилиб, агарда етказилган зарар ўрни қоплаб берилса, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 8-бандига асосан жиноят иши қўзғатиш рад қилиниши ҳақида қонун талаблари тушунтирилди.
Мажбурий ИжроЭлектр ЭнергиясиЖиноят АломатлариЎзбошимчалик БиланМониторинг ЖараёниМоддий Зарар Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар