
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбарининг 2017 йил 25 январдаги қарорига мувофиқ, 2 сентябрь Биринчи Президентни хотирлаш куни сифатида нишонланади.

Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган нутқида Ислом Каримов бошчилигида қўлга киритилган давлат мустақиллиги асрий орзуни амалда таъминлаган оламшумул воқеа эканини таъкидлаган эди.
Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида Қуръон тиловат қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, Президент администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, пойтахт жамоатчилиги вакиллари ҳам монумент пойига гуллар қўйди.






Аввалроқ Ислом Каримовнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилгани тўғрисида хабар берилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар