date

Қинғир ишнинг қийиғи чиқди

Қинғир ишнинг қийиғи чиқди
Божхона органлари томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатга чиқиб кетаётган фуқаро А.С. бошқарувидаги бўлган “DAF” русумли юк автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомашинада ҳужжатларда қайд этилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 55,2 миллион сўмлик 22 дона юқори босимни назорат қилувчи ускуналар ва бошқа хўжалик моллари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қинғир ишнинг қийиғи чиқди