09:23 / 26.03.2021
2 598

Президент фармони эълон қилинди

Президент фармони эълон қилинди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш, ижтимоий ҳимоя ва тиббий-ижтимоий ёрдамнинг замонавий механизмларини амалга оширишда янги ёндашувларни жорий этиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари негизида Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилади.

2021 йил 1 апрелдан бошлаб:
а) «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатининг раҳбар ва шифокорлар ойлик лавозим маоши 1,5 баробарга;

- ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари ойлик лавозим маоши 2 баробарга;
- бошқа барча ходимлар ойлик лавозим маоши 1,2 баробарга;

б) Агентлик марказий аппарати ходимларининг ойлик лавозим маошини 1,5 баробарга, унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси марказий аппарати ва унинг ҳудудий комиссиялари ходимлари ойлик лавозим маоши 1,2 баробарга;

в) «Саховат» интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатида яшовчи ёлғиз пенсионерларга шахсий сарф-харажатлари учун камида тўланадиган ойлик пенсия миқдори 10 фоиздан 20 фоизгача оширилади.

Молия вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 майга қадар «Саховат» интернат уйлари ҳамда кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийларнинг ҳар бирини саёҳатга мўлжалланган автобуслар билан таъминлаш учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан зарур маблағлар ажратилади.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда туроператорлар ва турагентлар билан шартнома тузган ҳолда мунтазам равишда «Саховат» интернат уйларидаги кексаларнинг республикамиздаги диққатга сазовор жойлари ва зиёратгоҳларга ташрифларини уюштиради.

2021 йил 1 апрелдан бошлаб Агентлик тизимидаги «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларида яшовчиларнинг сонидан қатъи назар 1 нафардан кутубхоначи штат бирлиги жорий этилади.

Мазкур Фармон ижроси 2021 йил август ва 2022 йил январь ойларида кўриб чиқилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Президент фармони эълон қилинди