date

Porsche сотувлар пасайиши фонида учта бўлинмасини ёпмоқда

Porsche сотувлар пасайиши фонида учта бўлинмасини ёпмоқда

Porsche компанияси бизнесни кенг кўламли қайта ташкил этиш доирасида учта шоъба корхонасини ёпишини эълон қилди. Хусусан, Селлфорсе Груп аккумуляторлар ишлаб чиқариш бўлинмаси, Porsche эБике Перформансе электр велосипедлар бўлими ҳамда Volkswagen Груп учун дастурий таъминот билан шуғулланувчи Сетитек компанияси фаолияти тўхтатилмоқда. Ушбу қарор натижасида 500 дан ортиқ ходим иш ўрнини йўқотади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Энг кутилмаган қарор Селлфорсе лойиҳасининг ёпилиши бўлди. Бир неча йил аввал Porsche ушбу бўлинма орқали ўз аккумуляторларини ишлаб чиқариб, рақобатчилардан ажралиб туришни мақсад қилган эди. Бироқ компания эндиликда «технологик жиҳатдан нейтрал куч агрегатлари стратегияси»га ўтишини маълум қилди, бу эса ўз аккумуляторларини ишлаб чиқишдан воз кечишни англатади.

Porsche раҳбари Михаэльь Лайтерс компания асосий бизнесга эътибор қаратиши ва самарадорликни ошириш учун бундай оғриқли қадамларга қўл уришга мажбур эканлигини таъкидлади. Бренднинг Шимолий Америка, Европа ва айниқса Хитой бозорларидаги сотув кўрсаткичлари сезиларли даражада пасайди. Хитойда етказиб бериш ҳажми 21 фоизга қисқаргани компаниянинг электр автомобиллар бозоридаги рақобатбардошлиги пасайганидан далолат беради.

Компания электрлаштириш стратегиясини қайта кўриб чиқмоқда. Тайкан модели муваффақиятидан сўнг, Макан Электрик моделини ишлаб чиқаришда дастурий таъминот билан боғлиқ муаммолар туфайли юзага келган кечикишлар бренд обрўсига таъсир қилди. Эндиликда Porsche Bugatti Римак ва Римак Груп каби активлардаги улушларини сотиб, ички ёнув двигателли платформаларни модернизация қилишга кўпроқ сармоя киритмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Авто » Porsche сотувлар пасайиши фонида учта бўлинмасини ёпмоқда